Марказий Осиёда чегараларни делимитация қилиш жараёни якунланмоқда— Элдор Арипов

© Sputnik / Рамиз БахтияровДиректор Информационно-аналитического центра международных отношений Элдор Арипов
Директор Информационно-аналитического центра международных отношений Элдор Арипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.05.2025
Oбуна бўлиш
Москвада "Валдай" халқаро мунозара клуби ва Ўзбекистон стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ўртасида анжуман бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Марказий Осиё минтақаси ўзгармоқда, мустаҳкамланмоқда, чегараларни делимитация қилиш жараёни якунланмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Элдор Арипов Москвада бўлиб ўтган анжуманда маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Москвада "Валдай" халқаро мунозара клуби ва Ўзбекистон стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти ўртасида "Россия ва Ўзбекистон: ҳамкорликнинг устувор йўналишлари"га бағишланган анжуман бўлиб ўтди.
Элдор Ариповнинг қайд этишича, Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик модели энг юқори даражадаги алоқаларнинг юқори динамикасига асосланади.

“Россия Ўзбекистоннинг энг йирик иқтисодий ҳамкоридир. Булар нафақат анъанавий саноат, балки технологиялар ва инновациялардир. Россия ва Ўзбекистон ўртасида минтақавий даражада кенг алоқалар мавжуд. Россия ва Ўзбекистон Афғонистонни изоляция қилиш самарасиз деб ҳисоблайди. Афғонистон билан ҳамкорлик турли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга”, — деди Арипов.

Унинг қўшимча қилишича, Марказий Осиё минтақаси ўзгармоқда, мустаҳкамланмоқда, чегараларни делимитация қилиш жараёни якунланмоқда. “Россия-Марказий Осиё” формати алоҳида аҳамият касб этмоқда. Россия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар салоҳияти жуда катта, ҳали тўхталмаган захиралар кўп.
Маълумот учун, анжумандан қатор сессиялар ўрин олган. Улардан бири Россия ва Ўзбекистоннинг стратегик шериклигида Евроосиёда барқарорликни таъминлаш масаласига бағишланган.
Янгиликлар лентаси
0