Қайта суғурта тизими ўзгармоқда — янги қарор

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишСтраховой полис
Страховой полис - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.05.2025
Oбуна бўлиш
Миллий қайта суғурта бозори ҳажми 4 трлн сўмга етказилади.
TOШКЕНТ, 26 май — Sputnik. “O‘zbekiston qayta sug‘urta kompaniyasi” миллий қайта суғурта ташкилоти ташкил этилади. Бу ҳақда президент томонидан қабул қилинган тегишли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжат республикада қайта суғурта тизимини янада такомиллаштиришни назарда тутади. Унда қайта суғурта тизимини 2025 йилда янада такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари белгиланган.
Асосий мақсадлар:
миллий қайта суғурта бозори ҳажмини 4 трлн сўмга етказиш;
қайта суғурта хизматлари экспортини камида 30 фоизга ошириш;
халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва қайта суғурта соҳасига жалб қилинадиган инвестициялар ҳажмини 150,0 млрд сўмгача ошириш.
Ҳужжат билан “O‘zbekiston qayta sug‘urta kompaniyasi” миллий қайта суғурта ташкилоти ташкил этилди.
“Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг "O'zbekiston qayta sug'urta kompaniyasi" миллий қайта суғурта ташкилотини ташкил этиш таклифига розилик берилсин”, — дейилади хабарда.
Ташкилот фаолиятининг асосий йўналишлари:
суғурта фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ барча қайта суғурта қилиш турларини амалга ошириш;
хорижий ва маҳаллий инвесторларнинг республика иқтисодиётига киритадиган тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларининг ҳамда инвестиция лойиҳалари бўйича таваккалчиликларнинг комплекс қайта суғурта ҳимоясини таъминлаш;
хорижий мамлакатларнинг суғурта ва қайта суғурта компаниялари билан қайта суғурта масалаларида ҳамкорлик қилиш ва қайта суғурта операцияларини амалга ошириш.
Қайта суғурта қилиш — суғурталовчи суғурта шартномаси бўйича ўз зиммасига олган суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш хавфи унинг томонидан тўлиқ ёки қисман бошқа суғурталовчида у билан тузилган қайта суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурталаниши.
Оросительная система полей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 16.04.2025
Энди қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари суғурта қилинади
Янгиликлар лентаси
0