https://sputniknews.uz/20250416/qishloq-xojalik-mahsulot-sugurta-48903073.html
Энди қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари суғурта қилинади
Энди қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари суғурта қилинади
Sputnik Ўзбекистон
Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилишга қаратилган қонун қабул қилинди. 16.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-16T15:40+0500
2025-04-16T15:40+0500
2025-04-16T15:40+0500
жамият
ўзбекистон
суғурта
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
қишлоқ хўжалиги
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/09/45546103_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_0141bb24d78d3a99eed7c6cc029d80f8.jpg
TOШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тартибга солинади. Бу ҳақда 14 апрель куни қабул қилинган тегишли қонунда назарда тутилган. “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ҳужжат қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда қуйидаги бир ёки бир неча таваккалчиликлар бўйича қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаларини тузади: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу соҳада мувофиқлаштирувчи давлат органидир. Ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги суғурталовчиси сифатида Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
https://sputniknews.uz/20250104/qishloq-xojaligi-mahsulotlarini-etishtirish-tizimi-47431010.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/09/09/45546103_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_861fea7c26da39b6440fdd62c8acd572.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, суғурта, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалиги, янги қонун
жамият, ўзбекистон, суғурта, қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалиги, янги қонун
Энди қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари суғурта қилинади
Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилишга қаратилган қонун қабул қилинди.
TOШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тартибга солинади. Бу ҳақда 14 апрель куни қабул қилинган тегишли қонунда
назарда тутилган. “Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Ҳужжат қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ишлаб чиқаришда қуйидаги бир ёки бир неча таваккалчиликлар бўйича қишлоқ хўжалиги суғуртаси шартномаларини тузади:
табиий ва техноген офатлар;
ўсимликларнинг зараркунандалар ва касалликлардан зарарланиши;
қишлоқ хўжалиги ҳайвонларининг юқумли касалликлари тарқалиши ва заҳарланиши;
ёввойи ҳайвонлар томонидан экинларнинг пайҳон қилиниши ёки қишлоқ хўжалиги ҳайвонларига зарар етказилиши;
учинчи шахсларнинг хатти-ҳаракатлари.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ушбу соҳада мувофиқлаштирувчи давлат органидир.
“Қишлоқ хўжалиги суғуртасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш суғурта мукофотларининг бир қисмини ҳамда етказилган зарарнинг суғурта мукофотлари ва қайта суғурта қилиш маблағлари ҳисобидан компенсация қилинмаган қисмини қоплаш учун бюджет субсидиялари ажратиш орқали амалга оширилади”, — дейилади хабарда.
Ҳукумат томонидан қишлоқ хўжалиги суғурталовчиси сифатида Қишлоқ хўжалиги суғуртаси жамғармаси ташкил этилади. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.