Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕИК Қозоғистон ва Россияда картошка нархини барқарорлаштириш учун имтиёз тақдим этди

© Sputnik / Бахром ХатамовКартофель
Картофель - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.05.2025
Oбуна бўлиш
Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб 10 календар кун ўтгандан кейин кучга киради.
TOШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) кенгаши янги ҳосилга қадар Қозоғистон ва Россияга картошка импорти учун тариф имтиёзларини тақдим этди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
ЕИК кенгаши 30 июнга қадар Қозоғистонга 150 минг тоннадан кўп бўлмаган ҳажмда олиб кириладиган ва чакана савдо учун мўлжалланган картошка учун импорт божхона тўловларидан озод қилиш кўринишидаги тариф имтиёзини тақдим этди.
Бундан ташқари, Россияда озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда фойдаланиш ёки чакана савдода сотиш учун мўлжалланган картошка учун тариф имтиёзлари 31 июлгача бўлган муддат билан 150 минг тоннага оширилди.
“Қабул қилинган божхона тарифларни тартибга солиш чораси Қозоғистон ва Россияда картошка нархини барқарорлаштиришга қаратилган”, — деди ЕИК савдо вазири Андрей Слепнев.
Қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб 10 календар кун ўтгандан кейин кучга киради.
Один из самых масштабных проектов стран ЕАЭС находится на завершающей стадии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ мамлакатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон савдоси ривожлантирилади
Янгиликлар лентаси
0