Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ мамлакатларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон савдоси ривожлантирилади

© Sputnik / Алексей МайшевОдин из самых масштабных проектов стран ЕАЭС находится на завершающей стадии
Один из самых масштабных проектов стран ЕАЭС находится на завершающей стадии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.05.2025
Oбуна бўлиш
ЕОИИ мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирликлари, бизнес вакиллар, халқаро экспертлар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
TOШКЕНТ, 5 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) агросаноат мажмуасида рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича муаммолар ва қўшма ҳаракатлар муҳокама қилинди, дея хабар берди Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) матбуот хизмати.
Мулоқотга ЕОИИ мамлакатлари қишлоқ хўжалиги вазирликлари, бизнес вакиллари, халқаро экспертлар иштирок этишди.
Евросиё иқтисодий комиссиясининг Агросаноат сиёсати департаменти директори Наира Карапетян ўз сўзида қишлоқ хўжалиги ўсимликлари навлари, наслчилик ҳайвонлари ва наслчилик ютуқлари, шунингдек, агросаноатнинг интерактив харитаси тўғрисида маълумотлар алмашиш масалаларига тўхталиб, ЕОИИ интеграциялашган ахборот тизими доирасида рақамли экотизимни шакллантириш ҳақида гапирди.
“2026 йил 1 июндан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг омбор қоидаларини бериш, муомалага чиқариш ва бекор қилиш қоидалари тўғрисидаги битимни амалда қўллаш бошланади, бу эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг электрон савдосини ривожлантиришга янги суръат бағишлайди”, — деди у.
Давра суҳбати иштирокчилари ўсимликчилик ва чорвачиликда рақамли ечимлар, жумладан, деҳқончиликнинг аниқ технологиялари, фермер хўжаликларини автоматлаштириш каби жараёнларни жорий этиш бўйича ўз тажрибалари билан ўртоқлашди.
Йиғилишда ЕОИИ агросаноат мажмуасини рақамли трансформация қилиш муҳимлиги, шунингдек, иқтисодиётнинг ушбу секторининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида аъзо давлатларнинг самарали экотизим яратиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлари зарурлиги тасдиқланди.
Гоар Барсегян - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Гоар Барсегян Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари учун истиқболли лойиҳаларни маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0