Словенияда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди
Словенияда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
Люблянадаги Конгресс майдонида Словенияга расмий ташриф билан келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
TOШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Люблянадаги Конгресс майдонида Словенияга расмий ташриф билан келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати. Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни Словения президенти Наташа Пирц Мусар кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул сафланди. Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди. Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзолари билан саломлашишди. Расмий маросимдан сўнг "Звезда" боғида уруш қурбонлари хотирасига ҳурмат ҳамда тинчлик ва инсонпарварлик ғояларига садоқат рамзи сифатида Барча урушлар қурбонлари ёдгорлигига гул қўйилди.Ташриф дастурига мувофиқ, президентлар ўртасида музокаралар, мамлакат парламенти ва ҳукумати раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилади. Президент қўшма бизнес форумида иштирок этади. Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий шерикликни ривожлантириш, саноат, фармацевтика, электротехника, "яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.
Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзолари билан саломлашишди.
TOШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Люблянадаги Конгресс майдонида Словенияга расмий ташриф билан келган Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Ўзбекистон етакчиси Шавкат Мирзиёевни Словения президенти Наташа Пирц Мусар кутиб олди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул сафланди. Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди.
Президентлар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзолари билан саломлашишди. Расмий маросимдан сўнг "Звезда" боғида уруш қурбонлари хотирасига ҳурмат ҳамда тинчлик ва инсонпарварлик ғояларига садоқат рамзи сифатида Барча урушлар қурбонлари ёдгорлигига гул қўйилди.
Ташриф дастурига мувофиқ, президентлар ўртасида музокаралар, мамлакат парламенти ва ҳукумати раҳбарияти билан учрашувлар ўтказилади. Президент қўшма бизнес форумида иштирок этади.
Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий шерикликни ривожлантириш, саноат, фармацевтика, электротехника, "яшил" энергетика, қишлоқ хўжалиги соҳаларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш, меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик ва гуманитар алоқаларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилади.