https://sputniknews.uz/20250519/toshkent-viloyat-xalqaro-tashkilot-loyihalar-49419155.html
Тошкент вилояти халқаро ташкилотлар иштирокидаги лойиҳалар сонини оширмоқчи
Тошкент вилояти халқаро ташкилотлар иштирокидаги лойиҳалар сонини оширмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятида Банкирлар кенгаши ташкил этилди. 19.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-19T10:17+0500
2025-05-19T10:17+0500
2025-05-19T10:38+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент вилояти
лойиҳа
тадбиркор
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45301925_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_40dbce47722003eac0eea51cd0ab6d3f.jpg
TOШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Тошкент вилоятида тадбиркорлар ва ишбилармонларга кўмаклашувчи Банкирлар кенгаши ташкил этилди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати. Қайд этилишича, ҳозирда республикада кўплаб халқаро молия ташкилотлари ва уларнинг ваколатхоналари фаолият олиб бормоқда. Тошкент вилоятида халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳалар сонини кўтариш мақсадида вилоят ҳокими раҳбарлигида Банкирлар кенгаши ташкил этилди. Айтилишича, кенгашни ташкил этишда лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш, ишлаш тизимини мувофиқлаштириш ва мазкур йўналишда тажрибага эга бўлган мутахассисларнинг фикри инобатга олинган. Кенгашнинг асосий вазифаси: Мурожаат учун телефон рақами: +998990026459, 712328097.
https://sputniknews.uz/20250423/ozbekiston-hudud-xorij-sarmoya-49019335.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45301925_75:0:1275:900_1920x0_80_0_0_dead35f842a049d715674c502d87fcc6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, тошкент вилояти, лойиҳа, тадбиркор
жамият, ўзбекистон, тошкент вилояти, лойиҳа, тадбиркор
Тошкент вилояти халқаро ташкилотлар иштирокидаги лойиҳалар сонини оширмоқчи
10:17 19.05.2025 (янгиланди: 10:38 19.05.2025) Тошкент вилоятида Банкирлар кенгаши ташкил этилди.
TOШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Тошкент вилоятида тадбиркорлар ва ишбилармонларга кўмаклашувчи Банкирлар кенгаши ташкил этилди, дея хабар берди вилоят ҳокимлиги
матбуот хизмати. Қайд этилишича, ҳозирда республикада кўплаб халқаро молия ташкилотлари ва уларнинг ваколатхоналари фаолият олиб бормоқда. Тошкент вилоятида халқаро молия ташкилотлари иштирокидаги лойиҳалар сонини кўтариш мақсадида вилоят ҳокими раҳбарлигида Банкирлар кенгаши ташкил этилди.
Айтилишича, кенгашни ташкил этишда лойиҳаларни амалга оширишга кўмаклашиш, ишлаш тизимини мувофиқлаштириш ва мазкур йўналишда тажрибага эга бўлган мутахассисларнинг фикри инобатга олинган.
Кенгашнинг асосий вазифаси:
иқтисодиётнинг барча йўналишларида фаолиятини бошлаган тадбиркорлик субъектларига халқаро молия институтларининг маблағлари ва грантлари жалб этишда кўмаклашиш;
халқаро молия институтларининг маблағлари ва грантларини жалб этиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлаш;
лойиҳаларни тўлақонли амалга ошгунга қадар қўллаб- қувватлашдан иборат.
“Биз сиз тадбиркор ва ишбилармонларни ҳамкорликка чақирамиз ва мазкур йўналишда сизга кўмакчи бўлганимиздан мамнунмиз”, — дейилган хабарда.
Мурожаат учун телефон рақами: +998990026459, 712328097.