Метрополитенда янги йўналишлар пайдо бўлади — тафсилотлар

© Пресс-служба Президента Республики УзбекистанГлава государства ознакомился с линией надземного метро, построенной между Куйлюком и Сергели, проехался на ней вместе с представителями общественности.
Глава государства ознакомился с линией надземного метро, построенной между Куйлюком и Сергели, проехался на ней вместе с представителями общественности. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.05.2025
Oбуна бўлиш
Янги йўналишлар пойтахтнинг Юнусобод, Яшнобод, Миробод, Сергели ва Янгиҳаёт туманларини боғлайди.
TOШКЕНТ, 19 май — Sputnik. Метрополитенни Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган. Бу ҳақда президент иштирокидаги Тошкент метрополитенини ривожлантириш бўйича режадаги лойиҳалар ахборотида маълум қилинди, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
Қайд этилишича, метрополитен йўловчилари учун қулайликларни ошириш мақсадида янги йўналишлар қурилмоқда. Янги йўналишлар пойтахтнинг Юнусобод, Яшнобод, Миробод, Сергели ва Янгиҳаёт туманларини боғлайди.
“Энди метрополитенни Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.
Лойиҳа 2 босқичда амалга оширилади:
биринчи босқич - Чилонзор йўлининг Пушкин бекатидан Мирзо Улуғбек туманининг Феруза даҳасигача мавжуд темир йўлга параллел равишда ер юзаси бўйлаб метро йўли қурилади;
иккинчи босқич - у ердан Тошкент трактор заводи даҳаси шоҳ бекатигача йўналиш барпо этилади.
Ҳозирги кунда шу томондан пойтахт марказига бир кунда 47 мингта автотранспорт, жами 194 мингта йўловчи кириб келиши кузатилмоқда. Режалаштирилган янги йўналиш 85 минг йўловчини қамраб олиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Юнусобод йўли Туркистон бекатигача, Чилонзор йўли Сергели туманигача узайтирилди. Давлат раҳбари ташаббуси билан Тошкентда ерусти метроси ҳам пайдо бўлди – Дўстлик бекатидан Сергелигача бўлган ерусти ҳалқаси барпо этилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк ипак йўли метросидан Тошкент трактор заводи даҳасигача 10 та бекат қурилиши, бу тармоқ 30 та маҳалла, 148 минг аҳолини қамраб олиши маълум қилинганди.
Янгиликлар лентаси
0