Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги қурилган савдо мажмуасини бориб кўрди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с современным торговым центром
Президент ознакомился с современным торговым центром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2025
Oбуна бўлиш
Буюк ипак йўли метросидан Тошкент трактор заводи даҳасигача 10 та бекат қурилади.
ТОШКЕНТ, 20 мар — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари билан танишди. Юнусобод туманида қурилган “High Town City” мажмуаси шулардан бири, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с современным торговым центром
Президент ознакомился с современным торговым центром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2025
Президент ознакомился с современным торговым центром
Мажмуа савдо ва кўнгилочар маркази, бизнес маркази, меҳмонхона ва замонавий турар жойларни ўз ичига олган. Бунга 510 миллион доллар тўлиқ хорижий инвестиция йўналтирилган. Мажмуа бир кунда 5 минг кишига хизмат кўрсатиш қувватига эга. Унда 1 минг 500 киши иш билан таъминланди.
“Савдо марказида шинам китоб дўкони ҳам очилган. Шавкат Мирзиёев бу ташаббусни олқишлаб, метро бекатлари, кутиш жойларида ҳам мўъжаз китоб дўконлари ташкил этиш мақсадга мувофиқлигини айтди”, — дея қайд этилган хабарда.
Давлат раҳбари ўйин майдончасидаги болажонлар билан ҳам суҳбатлашди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с современным торговым центром
Президент ознакомился с современным торговым центром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2025
Президент ознакомился с современным торговым центром
Айтилишича, яқинда 24 қаватли, беш юлдузли меҳмонхона ҳам барпо этилиши режалаштирилган. Унда 250 та хона бўлиб, бир вақтнинг ўзида 430 кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
Давлат раҳбарига шу ерда қуриладиган замонавий уй-жойлар лойиҳаси тақдимот қилинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с современным торговым центром
Президент ознакомился с современным торговым центром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.03.2025
Президент ознакомился с современным торговым центром
Қуйидагилар маълум қилинди:
1 минг 500 та хонадондан иборат 28 та кўп қаватли уй бунёд этилади.
Мажмуа ҳовлиси автомобиллар учун ёпиқ ва яшил ҳудуд бўлади.
Болалар боғчаси, ўйин майдончаси, теннис корти, ерости автотураргоҳ ташкил этилади.
Мажмуа ҳудуди тўлиқ Wi-Fi билан қамраб олинади ҳамда биноларда шовқинсиз лифтлар ўрнатилади.
Тошкент шаҳрида жамоат транспортини ривожлантириш лойиҳалари ҳам кўриб чиқилди.
“Буюк ипак йўли метросидан Тошкент трактор заводи даҳасигача 10 та бекат қурилади. Бу тармоқ 30 та маҳалла, 148 минг аҳолини қамраб олади”, — дея қайд этилган хабарда.
Яна бир лойиҳага кўра, Бектемир туманида Чирчиқ дарёси яқинида кўп қаватли уйлар, савдо ва хизмат бинолари қуриш кўзда тутилган.
Янгиликлар лентаси
0