Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Киев музокараларнинг навбатдаги босқичини ёмонроқ ҳолатда бошлайди —депутат

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишГосударственный флаг Украины на здании Верховной рады в Киеве
Государственный флаг Украины на здании Верховной рады в Киеве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.05.2025
Oбуна бўлиш
Рада депутати Дубинский: Киев музокараларнинг навбатдаги босқичини ёмонроқ ҳолатда бошлайди.
ТОШКЕНТ, 18 май — Sputnik. Украина Россия томони билан бўлиши мумкин бўлган музокараларда янада заифроқ ҳолатда қолади. Бу ҳақда Олий Рада депутати Александр Дубинский Telegram-каналида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
"Украина ҳудуд ва одамларнинг тобора йўқотилиши, иқтисодий вазиятнинг ёмонлашуви туфайли кейинги раундни ёмонроқ ҳолатда бошлайди. Шу билан бирга, ҳар бир раунд майдондаги вазият нуқтаи назаридан аввалгисидан ҳам ёмонроқ бўлади", — деб ёзди у.
Украина депутатининг сўзларига кўра, Зеленский Москвани музокараларни бузишга уринишда айблаган бўлса, Украина томони "тўғридан-тўғри ҳақорат" га мурожаат қилиб, уларни бузиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилди.
Жума куни Истанбулда Россия ва Украина ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Улар деярли икки соат давом этди. Россия делегациясига раҳбарлик қилаётган президент ёрдамчиси Владимир Мединский Киев билан 1000 асирни 1000 га кенг кўламли айирбошлашни эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, томонлар келажакдаги ўт очишни тўхтатиш имкониятлари ҳақидаги ўз қарашларини тақдим этишга келишиб олишди. Украина томони ҳам музокараларда давлат раҳбарларининг учрашишини сўради ва Москва буни инобатга олди. Мединский Россия мулоқотни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Спасская башня Московского Кремля и Покровский собор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.05.2025
Кремль Путин ва Зеленский учрашуви шартини маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0