Сунъий интеллект, рақамли таълим: Ўзбекистон ва БМТ қўшма лойиҳалар амалга оширади
11:16 16.05.2025 (янгиланди: 11:30 16.05.2025)
© Сенат Олий МажлисаПредседатель Сената приняла помощника Генерального секретаря ООН по вопросам молодежи

© Сенат Олий Мажлиса
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва БМТ ўртасида барча соҳаларда ўзаро манфаатли муносабатларни янада кенгайтиришга келишиб олинди.
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Кеча, 15 май куни, Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева БМТ бош котибининг Ёшлар масалалари бўйича ўринбосари, БМТ Ёшлар бюроси раҳбари Фелипе Паульер билан учрашди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, жумладан, ёшлар парламентлари ўртасида халқаро мулоқотни кучайтириш, экология, сунъий интеллект ва рақамли таълим соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан аниқ таклиф ва ташаббуслар билдирилди.
© Сенат Олий МажлисаПредседатель Сената приняла помощника Генерального секретаря ООН по вопросам молодежи

Председатель Сената приняла помощника Генерального секретаря ООН по вопросам молодежи
© Сенат Олий Мажлиса
Шунингдек, президент ташаббуси билан 2026 йилда Самарқанд шаҳрида Ёш парламент аъзоларининг халқаро форумини юқори савияда ташкил этиш борасида ҳамкорлик қилиш ҳамда унда БМТ Бош котибининг ёшлар масалалари бўйича ёрдамчисини муҳим ташаббуслар билан иштирок этиши таклиф этилди.
Учрашувда БМТ “Ёшлар – 2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти, унинг доирасида ёшларга оид масалаларни илгари суришдаги устуворликлар муҳокама қилинди.
© Сенат Олий МажлисаПредседатель Сената приняла помощника Генерального секретаря ООН по вопросам молодежи

Председатель Сената приняла помощника Генерального секретаря ООН по вопросам молодежи
© Сенат Олий Мажлиса
Шунингдек, Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш борасидаги асосий йўналишлар, туб ислоҳотлар ва амалий натижалар кенг ёритилди. Хусусан, мамлакат аҳолиси таркибида ёшларнинг улуши 55 фоиздан ошганини инобатга олиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айлангани таъкидланди.
© Сенат Олий МажлисаПредседатель Сената приняла помощника Генерального секретаря ООН по вопросам молодежи

Председатель Сената приняла помощника Генерального секретаря ООН по вопросам молодежи
© Сенат Олий Мажлиса
Мулоқот якунида Ўзбекистон ва БМТ ўртасида барча соҳаларда ўзаро манфаатли муносабатларни янада кенгайтиришга келишиб олинди.