https://sputniknews.uz/20250206/tanzila-narbaeva-bmt-47865851.html
Танзила Нарбаева БМТ вакили билан учрашди — муҳокама қилинган масалалар
Танзила Нарбаева БМТ вакили билан учрашди — муҳокама қилинган масалалар
Sputnik Ўзбекистон
Томонлар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди.
2025-02-06T12:03+0500
2025-02-06T12:03+0500
2025-02-06T12:03+0500
ўзбекистон
бмт
танзила норбоева
ўзбекистон олий мажлиси сенати
ҳамкорлик
наркотик моддалар
коррупция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/06/47870356_0:55:1049:645_1920x0_80_0_0_9e43cfb42890c6b436cfc15f51f6e800.jpg
TOШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Покистон ва Эрондаги минтақавий вакили Оливер Штолпе билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати хабар берди. Шунингдек, минтақада инсон ҳуқуқлари устуворлигини ва гендер тенгликни таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, коррупция ва одам савдосига қарши курашишда парламентнинг тутган ўрни атрофлича муҳокама қилинди. Одам савдоси, мажбурий меҳнат ва хорижда меҳнат қилаётган мигрантлар муаммоларини ҳал этишда мамлакат ижобий натижаларга эришгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Бу борада Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни яхшилангани қайд этилди. Келгусида ҳам ана шундай ижобий натижаларга эришиш учун ташкилот билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди.
https://sputniknews.uz/20241022/bmt-uzbekistan-afghanistan-pozitsiya-46246254.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/02/06/47870356_58:0:990:699_1920x0_80_0_0_d3c68fcf6ee4b3be825c0ea47c6eb286.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
танзила нарбаева бмт
Танзила Нарбаева БМТ вакили билан учрашди — муҳокама қилинган масалалар
Томонлар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди.
TOШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Афғонистон, Марказий Осиё, Покистон ва Эрондаги минтақавий вакили Оливер Штолпе билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Сенат матбуот хизмати
хабар берди. Учрашувда Ўзбекистон ва БМТнинг Наркотик ва Жиноят масалалари бўйича идораси ўртасидаги ҳамкорлик, айниқса, ноқонуний наркотик айланмаси, уюшган трансмиллий жиноятчилик, одам савдоси ва терроризмга қарши кураш янги босқичга кўтарилгани айтиб ўтилди.
Шунингдек, минтақада инсон ҳуқуқлари устуворлигини ва гендер тенгликни таъминлаш, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, коррупция ва одам савдосига қарши курашишда парламентнинг тутган ўрни атрофлича муҳокама қилинди.
Шу билан бирга мулоқотда Ўзбекистонда коррупцияга қарши кескин курашиш чораларининг қонуний асослари яратилгани, бу эса халқаро даражада эътироф этилаётгани алоҳида қайд этилди.
Одам савдоси, мажбурий меҳнат ва хорижда меҳнат қилаётган мигрантлар муаммоларини ҳал этишда мамлакат ижобий натижаларга эришгани алоҳида таъкидлаб ўтилди. Бу борада Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрни яхшилангани қайд этилди. Келгусида ҳам ана шундай ижобий натижаларга эришиш учун ташкилот билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Томонлар жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш бўйича ҳамкорликни фаоллаштиришга келишиб олди.