ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Қозон шаҳрида иш бошлаган “Россия – Ислом олами: KazanForum" 2025” XVI халқаро иқтисодий форумининг биринчи кунида 19 та ҳамкорлик шартномаси имзоланди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Биринчи кун давомида 46 та бизнес-дастур сессиялари ўтказилди. Кун якунига қадар 19 та шартнома имзоланди.Қозон агросаноат парки ҳудудида бўлиб ўтган "KAZAN HALAL MARKET" халқаро савдо ярмаркасининг расмий очилишида Татаристон раиси Рустам Минниханов иштирок этди.Форум доирасида “RUSSIA HALAL EXPO” халқаро кўргазмаси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон, Туркманистон, Туркия, Марокаш, БАА, Эрон, Озарбайжон, Баҳрайн, Қирғизистон, Қозоғистон, Сенегал каби 12 та давлатдан 54 та стенд ўрин олган, Россиянинг 11 та ҳудудидан стендлар мавжуд.Форумда Ўзбекистондан иштирок этаётган "Rizq Agro Group” раҳбари Шаҳбоз Ўринбоевнинг сўзларига кўра, Кўргазмадаги мақсад — нафақат Россияда, балки Ислом оламида ҳам янги мижозлар топишдан иборат.Шунингдек “International Property Market” кўчмас мулк кўргазма очилган.Қолаверса, форум доирасида Ўмон, Покистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Озарбайжон ва Қирғизистон жамоалари иштирок этаётган футбол бўйича “Шарқ кубоги” болалар турнири ҳам бошланди. Ишбилармонлик дастурининг спорт сессияси якунлари бўйича “Рубин” футбол клуби ва ИҲТ давлатларининг футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.Биринчи кун "Modest Fashion Day" фестивали билан якунланди. Унда 7 та мамлакатдан 8 нафар дизайнер ўз коллекцияларини омма билан ўртоқлашди.
Биринчи кун давомида 46 та бизнес-дастур сессиялари ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 15 май — Sputnik. Қозон шаҳрида иш бошлаган “Россия – Ислом олами: KazanForum" 2025” XVI халқаро иқтисодий форумининг биринчи кунида 19 та ҳамкорлик шартномаси имзоланди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Биринчи кун давомида 46 та бизнес-дастур сессиялари ўтказилди. Кун якунига қадар 19 та шартнома имзоланди.
Қозон агросаноат парки ҳудудида бўлиб ўтган "KAZAN HALAL MARKET" халқаро савдо ярмаркасининг расмий очилишида Татаристон раиси Рустам Минниханов иштирок этди.
Форум доирасида “RUSSIA HALAL EXPO” халқаро кўргазмаси ташкил этилди. Унда Ўзбекистон, Туркманистон, Туркия, Марокаш, БАА, Эрон, Озарбайжон, Баҳрайн, Қирғизистон, Қозоғистон, Сенегал каби 12 та давлатдан 54 та стенд ўрин олган, Россиянинг 11 та ҳудудидан стендлар мавжуд.
Форумда Ўзбекистондан иштирок этаётган "Rizq Agro Group” раҳбари Шаҳбоз Ўринбоевнинг сўзларига кўра, Кўргазмадаги мақсад — нафақат Россияда, балки Ислом оламида ҳам янги мижозлар топишдан иборат.
“Чунки биз Ўзбекистоннинг мева-сабзавот маҳсулотларини нафақат янги ёки қуритилган ҳолда, балки сублимация қилинган ва музлатилган кўринишларда ҳам таклиф этамиз ва сотамиз. Татаристоннинг ўзида ҳам катта қизиқиш билан келишди. Ўйлайманки, улар билан ҳам шартнома тузамиз”, — деди у.
Қолаверса, форум доирасида Ўмон, Покистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Озарбайжон ва Қирғизистон жамоалари иштирок этаётган футбол бўйича “Шарқ кубоги” болалар турнири ҳам бошланди. Ишбилармонлик дастурининг спорт сессияси якунлари бўйича “Рубин” футбол клуби ва ИҲТ давлатларининг футбол клублари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Биринчи кун "Modest Fashion Day" фестивали билан якунланди. Унда 7 та мамлакатдан 8 нафар дизайнер ўз коллекцияларини омма билан ўртоқлашди.