https://sputniknews.uz/20250514/ozbekiston-rossiya-islom-olami-kazanforum-49351112.html
Ўзбекистон “Россия – Ислом олами: KazanForum” иқтисодий форумида иштирок этмоқда
Ўзбекистон “Россия – Ислом олами: KazanForum” иқтисодий форумида иштирок этмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Форум доирасида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти ва Татаристон Фанлар академияси ўртасида шартнома имзоланади. 14.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-14T18:00+0500
2025-05-14T18:00+0500
2025-05-14T18:00+0500
жамият
россия
татаристон
қозон
ўзбекистон
форум
россия — ислом олами: kazanforum
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/0e/49351321_0:123:3203:1925_1920x0_80_0_0_fbc4d8d6449460a9f1e658796c7271cd.jpg
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Бугун Татаристон пойтахтида “Россия – Ислом олами: KazanForum” халқаро иқтисодий форуми иш бошлади, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Қозон шаҳрида 103 та давлат вакиллари рўйхатдан ўтган “Россия – Ислом олами: KazanForum” халқаро иқтисодий форуми очилди. Бу йилги асосий мавзу - рақамлаштириш, янги воқелик.Форум доирасида Қозон агросаноат парки ҳудудида мамлакатдаги энг йирик ҳалол ярмаркаси – “Kazan Halal Marke”нинг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Россиянинг 16 та минтақаси ва 9 та хорижий давлатдан 150 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, 2025 йилда форум ўзининг асосий вазифасини сақлаб қолади: Россия ва ислом дунёси мамлакатлари ўртасидаги мулоқот ва амалий ҳамкорлик учун барқарор платформа бўлиш.Ўзбекистон форумда 4 та саноат маҳсулотлари: қурилиш, озиқ-овқат, тўқимачилик ва электротехника саноати маҳсулотларини намойиш этмоқда. Маълум қилинишича, форум доирасида Татаристон Фанлар академияси ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти билан шартнома имзоланади.Ялпи мажлис 16 май куни бўлиб ўтади ва “Рақамлаштириш: янги воқелик ва ҳамкорликни кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар” мавзусига бағишланади, чунки бугунги кунда рақамлаштириш ҳаётнинг барча соҳаларига – молия ва кўчмас мулкдан тортиб маданиятгача сезиларли таъсир кўрсатмоқда.
татаристон
қозон
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/0e/49351321_237:0:2968:2048_1920x0_80_0_0_7e89ce11b481dcee0a4937ac707e5f6a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, россия, татаристон, қозон, ўзбекистон, форум, россия — ислом олами: kazanforum
жамият, россия, татаристон, қозон, ўзбекистон, форум, россия — ислом олами: kazanforum
Ўзбекистон “Россия – Ислом олами: KazanForum” иқтисодий форумида иштирок этмоқда
Эксклюзив
Форум доирасида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти ва Татаристон Фанлар академияси ўртасида шартнома имзоланади.
ТОШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Бугун Татаристон пойтахтида “Россия – Ислом олами: KazanForum” халқаро иқтисодий форуми иш бошлади, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Қозон шаҳрида 103 та давлат вакиллари рўйхатдан ўтган “Россия – Ислом олами: KazanForum” халқаро иқтисодий форуми очилди. Бу йилги асосий мавзу - рақамлаштириш, янги воқелик.
Форум доирасида Қозон агросаноат парки ҳудудида мамлакатдаги энг йирик ҳалол ярмаркаси – “Kazan Halal Marke”нинг тантанали очилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Россиянинг 16 та минтақаси ва 9 та хорижий давлатдан 150 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, 2025 йилда форум ўзининг асосий вазифасини сақлаб қолади: Россия ва ислом дунёси мамлакатлари ўртасидаги мулоқот ва амалий ҳамкорлик учун барқарор платформа бўлиш.
Ўзбекистон форумда 4 та саноат маҳсулотлари: қурилиш, озиқ-овқат, тўқимачилик ва электротехника саноати маҳсулотларини намойиш этмоқда. Маълум қилинишича, форум доирасида Татаристон Фанлар академияси ва Ўзбекистоннинг Марказий Осиё тадқиқотлари халқаро институти билан шартнома имзоланади.
Ялпи мажлис 16 май куни бўлиб ўтади ва “Рақамлаштириш: янги воқелик ва ҳамкорликни кенгайтириш учун қўшимча имкониятлар” мавзусига бағишланади, чунки бугунги кунда рақамлаштириш ҳаётнинг барча соҳаларига – молия ва кўчмас мулкдан тортиб маданиятгача сезиларли таъсир кўрсатмоқда.