https://sputniknews.uz/20250514/ozbekiston-perm-hamkorlik-49341476.html
Ўзбекистон ва Пермь ўлкаси ҳамкорликни кучайтирмоқчи — тафсилотлар
Ўзбекистон ва Пермь ўлкаси ҳамкорликни кучайтирмоқчи — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон бош вазири Пермь ўлкаси губернатори Дмитрий Махонин билан учрашди. 14.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-14T10:15+0500
2025-05-14T10:15+0500
2025-05-14T10:33+0500
иқтисод
ўзбекистон
россия
абдулла арипов
ҳамкорлик
тошкент
форум
инвестиция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45304978_0:72:1348:830_1920x0_80_0_0_5135aa2376e339f4a8bf5d7c3c551325.jpg
TOШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Пермь ўлкаси ўртасидаги ишбилармонлик алоқалари янада фаоллаштирилади. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди. Қайд этилишича, Тошкентда ўтаётган “Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро форуми доирасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерацияси Пермь ўлкаси губернатори Дмитрий Махонин билан учрашди. Учрашувда Ўзбекистон ва Пермь ўлкаси ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини янада фаоллаштириш, хусусан, йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар, илмий-тадқиқот муассасалари ва инвестиция ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги қайд этилди. Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро форумида Ўзбекистон Пермь ўлкаси билан саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолаши маълум қилинган эди. Пермь ўлкаси губернатори Дмитрий Махониннинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Россия умумий энергия бозорларини шакллантиришни мақсад қилган.Маълумот учун, Ўзбекистон энергетика ҳафталиги 13-15 май кунлари бўлиб ўтади. У бир қатор йирик тадбирларни ўз ичига олган. Кўргазмада 34 та давлат, жумладан, Россия ва Ўзбекистондан 465 та компания иштирок этмоқда. Россиядан 28 та компания, жумладан, “Росатом”, “Газпром”, “Северосталь”, “Татнефть” ва бошқалар иштирок этмоқда. Бошқирдистон Республикасининг коллектив стендида 6 та компания хизматлари намойиш этилмоқда. Шунингдек, Пермь ўлкаси, Карелия ва Москва вилоятининг жамоавий стендлари ҳам бор.Ўзбекистонни 27 та ишлаб чиқарувчи ва 10 ихтисослашган корхона иштирокида нефть-газ компанияси стенди намойиш этмоқда. Дастур кўргазмалар, форумлар, панел ва техник сессияларни ўз ичига олади. Асосий эътибор барқарор ривожланиш, яшил энергия ва саноатни модернизация қилиш масалаларига қаратилган.
https://sputniknews.uz/20250513/energetika-haftalik-mirzamahmudov-49334318.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/08/15/45304978_74:0:1274:900_1920x0_80_0_0_fb994da5c6692e175ed02bef76aade49.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, россия, абдулла арипов, ҳамкорлик, тошкент, форум, инвестиция
иқтисод, ўзбекистон, россия, абдулла арипов, ҳамкорлик, тошкент, форум, инвестиция
Ўзбекистон ва Пермь ўлкаси ҳамкорликни кучайтирмоқчи — тафсилотлар
10:15 14.05.2025 (янгиланди: 10:33 14.05.2025) Ўзбекистон бош вазири Пермь ўлкаси губернатори Дмитрий Махонин билан учрашди.
TOШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Пермь ўлкаси ўртасидаги ишбилармонлик алоқалари янада фаоллаштирилади. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов ўзининг Telegram-каналида
маълум қилди. Қайд этилишича, Тошкентда ўтаётган “Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро форуми доирасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Россия Федерацияси Пермь ўлкаси губернатори Дмитрий Махонин билан учрашди.
“Суҳбат чоғида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, саноат кооперацияси, энергетика, кимё, қишлоқ хўжалиги ва таълим соҳаларида мухим қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди”, — дейилади хабарда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Пермь ўлкаси ўртасидаги ишбилармонлик алоқаларини янада фаоллаштириш, хусусан, йирик ишлаб чиқарувчи корхоналар, илмий-тадқиқот муассасалари ва инвестиция ташкилотлари ўртасида ҳамкорликни кучайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекистон нефть ва гази” халқаро форумида Ўзбекистон Пермь ўлкаси билан саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолаши маълум қилинган эди. Пермь ўлкаси губернатори Дмитрий Махониннинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Россия умумий энергия бозорларини шакллантиришни
мақсад қилган.Маълумот учун, Ўзбекистон энергетика ҳафталиги 13-15 май кунлари бўлиб ўтади. У бир қатор йирик тадбирларни ўз ичига олган. Кўргазмада 34 та давлат, жумладан, Россия ва Ўзбекистондан 465 та компания иштирок этмоқда. Россиядан 28 та компания, жумладан, “Росатом”, “Газпром”, “Северосталь”, “Татнефть” ва бошқалар иштирок этмоқда. Бошқирдистон Республикасининг коллектив стендида 6 та компания хизматлари намойиш этилмоқда. Шунингдек, Пермь ўлкаси, Карелия ва Москва вилоятининг жамоавий стендлари ҳам бор.
Ўзбекистонни 27 та ишлаб чиқарувчи ва 10 ихтисослашган корхона иштирокида нефть-газ компанияси стенди намойиш этмоқда. Дастур кўргазмалар, форумлар, панел ва техник сессияларни ўз ичига олади. Асосий эътибор барқарор ривожланиш, яшил энергия ва саноатни модернизация қилиш масалаларига қаратилган.