Энергетика ҳафталиги 3,4 мингдан ортиқ иштирокчини бирлаштирди — Мирзамаҳмудов

© SputnikМинистр энергетики Узбекистана Журабек Мирзамахмудов
Министр энергетики Узбекистана Журабек Мирзамахмудов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Ўзбекистон Пермь ўлкаси билан саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолайди.
TOШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Энергетика ҳафталиги доирасидаги форум 32 та давлатдан 3,4 мингдан ортиқ иштирокчини бирлаштирди. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Бу йил Тошкентда Энергетика ҳафталиги доирасида ўтказилаётган форум 650 тадан ортиқ компания ва брендларни, асосий мавзулар бўйича 90 нафардан ортиқ маърузачиларни, 32 тадан ортиқ давлатдан 1100 та делегат ва 3400 нафардан ортиқ иштирокчиларни жамлади.
“Бу Ўзбекистонга ва мазкур тадбирга халқаро миқёсда катта қизиқиш борлигини таъкидлайди”, — деди Жўрабек Мирзамаҳмудов.
Унинг сўзларига кўра, беш йил давомида Ўзбекистон энергетика соҳасига жалб қилинган хорижий сармоя 25 миллиард доллардан ошди. Ўрнатилган қувват 50 фоизга ошди ва 25 гигаваттга етди.
Инфратузилмани модернизация қилиш давом этмоқда, углеводородларни қидиришдан тортиб чуқур қайта ишлашгача бўлган янги қувватлар ишга туширилмоқда.
“Қуввати 3,5 гигаваттдан ортиқ бўлган қуёш ва шамол электр станциялари ишламоқда, 300 мегаватт қувватга эга энергияни сақлаш тизимлари илк бор ишга туширилди. 2025 йилда яна 3,5 гигаватт қайта тикланадиган энергия манбалари ва 1,8 гигаватт сақлаш омборларини ишга тушириш режалаштирилган – ишлар аллақачон бошланган”, — деди у.
Айтилишича, Ўзбекистон Пермь ўлкаси билан саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолайди. Ҳужжат Ўзбекистон энергетика ҳафталиги доирасида имзоланади.

“Мен Пермь ўлкаси вакили жаноб Махонинга шахсий иштироки ва ишончли ҳамкор сифатида қўллаб-қувватлагани учун алоҳида миннатдорчилик билдираман”, — деди Ўзбекистон энергетика вазири.

© SputnikГубернатор Пермского края Дмитрий Махонин.
Губернатор Пермского края Дмитрий Махонин. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2025
Губернатор Пермского края Дмитрий Махонин.
Пермь ўлкаси губернатори Дмитрий Махониннинг қайд этишича, Ўзбекистон ва Россия умумий энергия бозорларини шакллантиришни мақсад қилган.

“Бу, биринчи навбатда, Евроосиё комиссияси фаолияти доирасида содир бўлади. Шунингдек, нефть ва нефт маҳсулотлари бозорларини шакллантириш бўйича катта ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади. Шартномавий муносабатлар доирасида газ бозори шакллантирилиб, уни 2030 йилгача ривожлантириш режасини шакллантириш ишлари олиб борилмоқда. Худди шу нарса электр энергияси бозорига ҳам тегишли”, — деди Махонин.

В рамках Энергетического форума подписан первый документ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2025
Энергетика ҳафталиги: “Ўзбекнефтгаз” ва “КазМунайГаз” ўртасида ҳамкорлик ҳужжати имзоланди
Янгиликлар лентаси
0