https://sputniknews.uz/20250514/afgoniston-ozbekiston-imom-buxoriy-marmar-49341828.html
Афғонистон Ўзбекистонга Имом Бухорий мажмуаси қурилиши учун оқ мармар жўнатди
Афғонистон Ўзбекистонга Имом Бухорий мажмуаси қурилиши учун оқ мармар жўнатди
Sputnik Ўзбекистон
Имом Бухорий мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Мақбара майдони 600 квадрат метр, баландлиги 28 метр этиб кенгайтирилган. 10 минг кишига мўлжалланган масжид бунёд этилган. Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга улуғворлик бағишлаган.
2025-05-14T11:26+0500
2025-05-14T11:26+0500
2025-05-14T11:26+0500
жамият
ўзбекистон
афғонистон
имом бухорий
сурхондарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/0e/49341966_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_be13b5b82e4e378e3a708ae98eae8ca2.jpg
TOШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Афғонистон Ўзбекистонга Самарқандда барпо этилаётган Имом Бухорий мажмуаси қурилиши учун 16 та юк машинасида Ҳирот оқ мармари юборди, дея хабар берди Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати. Ўзбекистон ва Афғонистон вакиллари Термиз халқаро савдо марказида учрашди. Унда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Афғонистон бош вазири котибияти раҳбари Мулло Абдул Восе ҳамда Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо раҳбарлигидаги делегациялар иштирок этди. Қайд этилишича, Имом Термизий, Имом Бухорий, Жалолиддин Балхий, Абдураҳмон Жомий каби улуғ алломаларнинг ҳаёти ва илмий мероси икки халқ ўртасидаги яқин алоқаларнинг ёрқин рамзи ҳисобланади. Айтилишича, бундай амалий ҳамкорлик икки биродар халқ ўртасидаги тарихий яқинлик, ўзаро ҳурмат ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Маълумот учун, Имом Бухорий мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Мақбара майдони 600 квадрат метр, баландлиги 28 метр этиб кенгайтирилган. 10 минг кишига мўлжалланган масжид бунёд этилган. Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга улуғворлик бағишлаган.
https://sputniknews.uz/20250323/imom-buxoriy-ilmiy-safar-xarita-48536866.html
ўзбекистон
сурхондарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/05/0e/49341966_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_6b1a20cfa8d788e1bc277e1d5e5d7100.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
имом бухорий мажмуаси маълумот
имом бухорий мажмуаси маълумот
Афғонистон Ўзбекистонга Имом Бухорий мажмуаси қурилиши учун оқ мармар жўнатди
Ўзбекистон Афғонистондан Имом Бухорий мажмуаси қурилиши учун оқ мармар қабул қилиб олди.
TOШКЕНТ, 14 май — Sputnik. Афғонистон Ўзбекистонга Самарқандда барпо этилаётган Имом Бухорий мажмуаси қурилиши учун 16 та юк машинасида Ҳирот оқ мармари юборди, дея хабар берди Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
матбуот хизмати. Ўзбекистон ва Афғонистон вакиллари Термиз халқаро савдо марказида учрашди. Унда Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматилла Эргашев, Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов, Афғонистон бош вазири котибияти раҳбари Мулло Абдул Восе ҳамда Балх вилояти губернатори Муҳаммад Юсуф Вафо раҳбарлигидаги делегациялар иштирок этди.
Қайд этилишича, Имом Термизий, Имом Бухорий, Жалолиддин Балхий, Абдураҳмон Жомий каби улуғ алломаларнинг ҳаёти ва илмий мероси икки халқ ўртасидаги яқин алоқаларнинг ёрқин рамзи ҳисобланади.
“Учрашув якунида Афғонистон томонидан Самарқанд шаҳрида барпо этилаётган Имом Бухорий мажмуаси қурилиши учун юборилган 16 та юк машинасидаги Ҳирот оқ мармари Ўзбекистон томонидан қабул қилиб олинди”, — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Айтилишича, бундай амалий ҳамкорлик икки биродар халқ ўртасидаги тарихий яқинлик, ўзаро ҳурмат ва дўстлик ришталарини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Маълумот учун, Имом Бухорий мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Мақбара майдони 600 квадрат метр, баландлиги 28 метр этиб кенгайтирилган. 10 минг кишига мўлжалланган масжид бунёд этилган. Мажмуанинг 4 бурчагидаги 75 метрлик миноралар унга улуғворлик бағишлаган.