https://sputniknews.uz/20250513/xitoy-viza-49339716.html
Ўзбекистон ва Хитой ўзаро визани бекор қилди
Ўзбекистон ва Хитой ўзаро визани бекор қилди
Sputnik Ўзбекистон
Битимга мувофиқ, томонлар давлатлари фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун ҳар бир алоҳида бўлиш муддати 30 кундан ошмайдиган муддатда ва ҳар қандай 180 кунлик давр ичида жами 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда виза талабларидан озод қилинади. Бунда томонларнинг давлатлари ҳудудига ҳар бир кириш ва бўлиш муддати 30 кундан ошмаслиги лозим. Агар фуқаролар 30 кундан ортиқ қолишлари керак бўлса, улар кириш визасини олдиндан олишлари лозим.
2025-05-13T19:14+0500
2025-05-13T19:14+0500
2025-05-13T19:14+0500
сиёсат
ўзбекистон
хитой
ўзбекистон тив
виза
хорижга чиқиш визаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/18/42194503_113:145:1280:802_1920x0_80_0_0_2c861c54b35ca67e71a3c927dd2ee71f.png
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Шу йилнинг 1 июнидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз сафар қилишлари мумкин бўлади, дея хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.Битим Ўзбекистон ва Хитой фуқароларининг икки давлат ҳудудига ўзаро визасиз сафарларига доир масалаларни тартибга солади.Битимга мувофиқ, томонлар давлатлари фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун ҳар бир алоҳида бўлиш муддати 30 кундан ошмайдиган муддатда ва ҳар қандай 180 кунлик давр ичида жами 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда виза талабларидан озод қилинади.Бунда томонларнинг давлатлари ҳудудига ҳар бир кириш ва бўлиш муддати 30 кундан ошмаслиги лозим. Агар фуқаролар 30 кундан ортиқ қолишлари керак бўлса, улар кириш визасини олдиндан олишлари лозим.Визасиз режим меҳнат фаолияти, ўқиш ва медиа фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек, бошқа Томон ваколатли органларининг олдиндан розилигини талаб қиладиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.Кўрсатилган Битим ХХРнинг Гонгконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудларига ташриф буюришга нисбатан амал қилмайди.
https://sputniknews.uz/20250419/ozbekiston-davlatlar-viza-48957818.html
ўзбекистон
хитой
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/01/18/42194503_216:52:1280:850_1920x0_80_0_0_ce3ff8cbf34341279675f8e86e7ff52d.pngSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон хитой визасиз режим виза бекор бўлди битим маълумот янгилик
ўзбекистон хитой визасиз режим виза бекор бўлди битим маълумот янгилик
Ўзбекистон ва Хитой ўзаро визани бекор қилди
Фуқаролар 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда виза талабларидан озод қилинади.
ТОШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Шу йилнинг 1 июнидан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз сафар қилишлари мумкин бўлади, дея хабар берди Ташқи ишлар вазирлиги
матбуот хизмати. “Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим (Ченду, 2024 йил 1 декабрь) кучга кириши учун давлат ички процедуралари тугалланди. Кўрсатилган халқаро шартноманинг қоидаларига биноан, Битим 2025 йил 1 июндан эътиборан кучга киради”, — дейилган ҳужжатда.
Битим Ўзбекистон ва Хитой фуқароларининг икки давлат ҳудудига ўзаро визасиз сафарларига доир масалаларни тартибга солади.
Битимга мувофиқ, томонлар давлатлари фуқаролари икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун ҳар бир алоҳида бўлиш муддати 30 кундан ошмайдиган муддатда ва ҳар қандай 180 кунлик давр ичида жами 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда виза талабларидан озод қилинади.
Бунда томонларнинг давлатлари ҳудудига ҳар бир кириш ва бўлиш муддати 30 кундан ошмаслиги лозим. Агар фуқаролар 30 кундан ортиқ қолишлари керак бўлса, улар кириш визасини олдиндан олишлари лозим.
Визасиз режим меҳнат фаолияти, ўқиш ва медиа фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек, бошқа Томон ваколатли органларининг олдиндан розилигини талаб қиладиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Кўрсатилган Битим ХХРнинг Гонгконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудларига ташриф буюришга нисбатан амал қилмайди.