Ўзбекистон мис ишлаб чиқаришни 3 баробарга оширмоқчи

© Sputnik / Павел ЛисицынГорнодобывающее оборудование
Горнодобывающее оборудование - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.05.2025
Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Жўрабек Мирзамаҳмудов: тегишли лойиҳалар амалга ошириш босқичида.
TOШКЕНТ, 13 май — Sputnik. Ўзбекистон яқин йилларда мис ишлаб чиқаришни 3 баробарга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Тошкентда бўлиб ўтаётган Энергетика ҳафталигида маълум қилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, тегишли лойиҳалар амалга ошириш босқичида. Мақсад нафақат ишлаб чиқаришни кўпайтириш, балки юқори қўшимча қийматга эга маҳсулот ишлаб чиқаришни ривожлантиришдир.
Вазир литий, фосфат ва бошқа муҳим фойдали қазилмалар конларида геологик қидирув ишлари ҳам олиб борилаётганини таъкидлади.

“Бу фаолиятимизнинг устувор йўналишларидан бири – саноатни ривожлантириш, шу билан бирга, ишлаб чиқариш энергетика соҳаси билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ривожланиши керак", – деди Мирзамаҳмудов.

Эслатиб ўтамиз, Тошкентда Ўзбекистон энергетика ҳафталиги ўз ишини бошлади. Унинг доирасида “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2025” 27-халқаро кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.
Добыча полезных ископаемых на Алмалыкском горно-металлургическом комбинате. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.10.2024
MiningMetals Uzbekistan 2024: Ўзбекистон олтин, кумуш ва мис ишлаб чиқаришни оширади
Янгиликлар лентаси
0