https://sputniknews.uz/20241022/miningmetals-uzbekistan-2024-oltin-kumush-mis-46257548.html
MiningMetals Uzbekistan 2024: Ўзбекистон олтин, кумуш ва мис ишлаб чиқаришни оширади
MiningMetals Uzbekistan 2024: Ўзбекистон олтин, кумуш ва мис ишлаб чиқаришни оширади
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда “Кончилик, металлургия ва металлга ишлов бериш – MiningMetals Uzbekistan 2024” 18-халқаро кўргазмаси очилди
2024-10-22T13:11+0500
2024-10-22T13:11+0500
2024-10-22T13:11+0500
иқтисод
ўзбекистон
тоғ-кон ва геология вазирлиги
тошкент
форум
кўргазма
россия
олтин кони
мис
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1b/39362043_0:154:1980:1268_1920x0_80_0_0_c7dc2aa3a06892172a73e7487a46166d.jpg
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда “Кончилик, металлургия ва металлга ишлов бериш – MiningMetals Uzbekistan 2024” 18-халқаро кўргазмаси очилди, дея хабар берди Sputnik Ўзбекистон мухбири.Кўргазма доирасида олтинчи Ўзбекистон халқаро кон-металлургия форуми бўлиб ўтди. Ялпи мажлис иштирокчилари халқаро ва минтақавий саноат кооперациясининг миллий тамойилларини муҳокама қилишди. Форумнинг асосий мавзулари орасида тоғ-кон саноатида рақамли ечимлар, конларни қидириш, қидириш ва ўзлаштириш учун геотехнологиялар, шунингдек, консервация технологиялари бор.Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари Урал Юсуповнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 9 ойи давомида 460 та геологик объектлар аукционга чиқарилиб, шундан 184 та кон 226 млрд сўм қийматига сотилган.Унинг қўшимча қилишича, 2018 йилда бор-йўғи ишлаб чиқарилаётган мис катодининг 22 минг тоннаси қайта ишланган. 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 86 мингга чиқди. 2024 йилда бу кўрсаткични 110 минг тоннага етказиш режалаштирилган.Форумда Қозоғистон, Канада, Австрия, Хитой, Қирғизистон, Россия, Япония, Швейцария каби 15 та давлатдан 50 нафар маърузачи ва 250 дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.Форумда Карелия раҳбари Артур Парфенчиков ҳам иштирок этмоқда. Кўргазмада иштирок этиш учун Россия Федерациясидан 10 тага яқин компания келган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/09/1b/39362043_0:0:1760:1320_1920x0_80_0_0_48c6533c9e5732dbbfd50cd50648a027.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Анна Желиховская
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/04/1c/34393060_348:50:935:637_100x100_80_0_0_067faeb5a518bb96ff950ec2641bb91d.jpg
тошкент “кончилик, металлургия ва металлга ишлов бериш – miningmetals uzbekistan 2024” 18-халқаро кўргазма
тошкент “кончилик, металлургия ва металлга ишлов бериш – miningmetals uzbekistan 2024” 18-халқаро кўргазма
MiningMetals Uzbekistan 2024: Ўзбекистон олтин, кумуш ва мис ишлаб чиқаришни оширади
Эксклюзив
Урал Юсупов: Ўзбекистон хомашёдан қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи давлатлар сафига қўшилиш учун ўз стратегиясини ишлаб чиққан.
ТОШКЕНТ, 22 окт — Sputnik. Тошкентда “Кончилик, металлургия ва металлга ишлов бериш – MiningMetals Uzbekistan 2024” 18-халқаро кўргазмаси очилди, дея хабар берди
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Кўргазма доирасида олтинчи Ўзбекистон халқаро кон-металлургия форуми бўлиб ўтди. Ялпи мажлис иштирокчилари халқаро ва минтақавий саноат кооперациясининг миллий тамойилларини муҳокама қилишди.
Форумнинг асосий мавзулари орасида тоғ-кон саноатида рақамли ечимлар, конларни қидириш, қидириш ва ўзлаштириш учун геотехнологиялар, шунингдек, консервация технологиялари бор.
Ўзбекистон тоғ-кон саноати ва геология вазирининг ўринбосари Урал Юсуповнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг 9 ойи давомида 460 та геологик объектлар аукционга чиқарилиб, шундан 184 та кон 226 млрд сўм қийматига сотилган.
“Бугунги кунда Ўзбекистон хомашё етказиб берувчи давлат эмас балки, хомашёдан қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи давлатлар сафига қўшилиш учун ўз стратегиясини ишлаб чиққан. Шундай лойиҳалардан бири Оҳангарон “Мис кластери” бўлиб, бу ерда мис хомашёсидан турли ҳил қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган”, — деди у.
Унинг қўшимча қилишича, 2018 йилда бор-йўғи ишлаб чиқарилаётган мис катодининг 22 минг тоннаси қайта ишланган. 2023 йилга келиб бу кўрсаткич 86 мингга чиқди. 2024 йилда бу кўрсаткични 110 минг тоннага етказиш режалаштирилган.
“2030 йилга қадар олтин ишлаб чиқаришни 1,5 баравар, кумушни 3 баравар, мисни эса 3,5 бараварга ошириш белгиланган”, — деди Юсупов.
Форумда Қозоғистон, Канада, Австрия, Хитой, Қирғизистон, Россия, Япония, Швейцария каби 15 та давлатдан 50 нафар маърузачи ва 250 дан ортиқ делегатлар иштирок этмоқда.
Форумда Карелия раҳбари Артур Парфенчиков ҳам иштирок этмоқда. Кўргазмада иштирок этиш учун Россия Федерациясидан 10 тага яқин компания келган.