https://sputniknews.uz/20250512/eoii-yagona-tarif-imtiyoz-tizim-mamlakatlar-49323658.html
ЕОИИ ягона тариф имтиёзлари тизимидан фойдаланадиган мамлакатлар рўйхати ўзгарди
ЕОИИ ягона тариф имтиёзлари тизимидан фойдаланадиган мамлакатлар рўйхати ўзгарди
Sputnik Ўзбекистон
Иордания, Ливан ва Самоа аъзолик мақомини тиклади. 12.05.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-05-12T16:17+0500
2025-05-12T16:17+0500
2025-05-12T16:17+0500
еоии
еик
мамлакат
божхона божи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/04/48726374_0:71:1350:830_1920x0_80_0_0_ac47a3c9ac433d08dc058258422f3437.jpg
TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ягона тариф имтиёзлари тизимидан фойдаланадиган давлатлар рўйхатини ўзгартирди, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати. ЕИК кенгаши ЕОИИнинг ягона тариф имтиёзлари тизими фойдаланувчилари бўлган ривожланаётган ва кам ривожланган мамлакатлар рўйхатига ўзгартиришлар киритди. Гап бир қатор товарлар бўйича импорт божхона тўловларини камайтириш ёки нолга тушириш шаклида ЕОИИ бир томонлама тартибда тариф имтиёзларини тақдим этадиган давлатлар рўйхатини янгилаш ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, Маршалл ороллари Республикаси ва Салвадор Республикасини тизим фойдаланувчилари рўйхатидан чиқариб ташлаш, Бутан Қироллиги ва Сан-Томе ва Принсипи Демократик Республикасининг имтиёзли мақомини кам ривожлангандан ривожланаётганга қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Комиссиянинг таъкидлашича, ушбу қарор Иттифоқнинг ягона тариф имтиёзлари тизимини бошқариш бўйича ЕИКнинг изчил ишининг давомидир.
https://sputniknews.uz/20250326/iordaniya-eoii-erkin-savdo-shartnomasi-48585820.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/04/48726374_74:0:1274:900_1920x0_80_0_0_ed6de4683e2d06124c33e090dc7815b0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
еоии, еик, мамлакат, божхона божи
еоии, еик, мамлакат, божхона божи
ЕОИИ ягона тариф имтиёзлари тизимидан фойдаланадиган мамлакатлар рўйхати ўзгарди
Иордания, Ливан ва Самоа аъзолик мақомини тиклади.
TOШКЕНТ, 12 май — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ягона тариф имтиёзлари тизимидан фойдаланадиган давлатлар рўйхатини ўзгартирди, дея хабар берди комиссия
матбуот хизмати. ЕИК кенгаши ЕОИИнинг ягона тариф имтиёзлари тизими фойдаланувчилари бўлган ривожланаётган ва кам ривожланган мамлакатлар рўйхатига ўзгартиришлар киритди.
Гап бир қатор товарлар бўйича импорт божхона тўловларини камайтириш ёки нолга тушириш шаклида ЕОИИ бир томонлама тартибда тариф имтиёзларини тақдим этадиган давлатлар рўйхатини янгилаш ҳақида кетмоқда.
“Қабул қилинган қарор иқтисодий кўрсаткичлардаги ўзгаришларни таҳлил қилишга асосланади ва Иордания, Ливан ва Самоани ривожланаётган мамлакатлар – ЕОИИ ягона тариф имтиёзлари тизими фойдаланувчилари (2021 йилгача улар иттифоқ тизими бенефициарлари бўлган) тоифасига киритишни назарда тутади”, — дейилади хабарда.
Бундан ташқари, Маршалл ороллари Республикаси ва Салвадор Республикасини тизим фойдаланувчилари рўйхатидан чиқариб ташлаш, Бутан Қироллиги ва Сан-Томе ва Принсипи Демократик Республикасининг имтиёзли мақомини кам ривожлангандан ривожланаётганга қайта кўриб чиқиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Комиссиянинг таъкидлашича, ушбу қарор Иттифоқнинг ягона тариф имтиёзлари тизимини бошқариш бўйича ЕИКнинг изчил ишининг давомидир.
“Бугунги қарор ривожланаётган ва кам ривожланган мамлакатларда иқтисодий ўсиш учун шарт-шароитлар яратишга, шунингдек, ЕОИИга аъзо давлатлар томонидан улар билан савдо айланмасини янада оширишга ёрдам беради”, — деб тушунтирди ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёв.