https://sputniknews.uz/20250503/mirziyoev-putin-amaliy-hamkorlik-49185137.html
Мирзиёев ва Путин амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
Мирзиёев ва Путин амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин бугун, 3 май куни телефон орқали мулоқот қилди. Телефон орқали мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
2025-05-03T15:26+0500
2025-05-03T15:26+0500
2025-05-03T15:26+0500
сиёсат
ўзбекистон - россия
шавкат мирзиёев
владимир путин
телефон орқали мулоқот
ҳамкорлик
иннопром халқаро саноат кўргазмаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/0c/47053258_0:0:3070:1728_1920x0_80_0_0_a5f0b5ed6a03781c308db5e3e6eb9d90.jpg
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин бугун, 3 май куни телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.Телефон орқали мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.Россия президентининг ўтган йил май ойидаги Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш натижалари кўриб чиқилди.Шу маънода, Тошкент шаҳрида бешинчи "Иннопром. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси доирасида бўлиб ўтган ишбилармонлик тадбирларининг самарали натижалари юксак баҳоланди.Гуманитар ҳамкорлик, энг аввало, маданият, санъат, фан ва таълим, спорт ва туризм соҳаларида кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекистон ва Россия етакчилари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак учрашувлар режасини муҳокама қилдилар.
https://sputniknews.uz/20250423/shavkat-mirziyoev-sergey-lavrov-uchrashuv-49012150.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0c/0c/47053258_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_cd88fc487e7c65be7838eaec4a30cce0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мирзиёев путин
Мирзиёев ва Путин амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
"Иннопром. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси доирасида бўлиб ўтган ишбилармонлик тадбирларининг самарали натижалари юксак баҳоланди.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путин бугун, 3 май куни телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати
хабар берди. Телефон орқали мулоқотда икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Россия президентининг ўтган йил май ойидаги Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш натижалари кўриб чиқилди.
Ўзаро товар айирбошлаш суръатини сақлаб қолиш, иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини жадаллаштириш, ҳудудлар ва бизнес даражасидаги фаол мулоқотларни давом эттиришга қаратилган мувофиқлаштирилган чора-тадбирларни қабул қилиш муҳим экани таъкидланди.
Шу маънода, Тошкент шаҳрида бешинчи "Иннопром. Марказий Осиё" халқаро саноат кўргазмаси доирасида бўлиб ўтган ишбилармонлик тадбирларининг самарали натижалари юксак баҳоланди.
Гуманитар ҳамкорлик, энг аввало, маданият, санъат, фан ва таълим, спорт ва туризм соҳаларида кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Ўзбекистон ва Россия етакчилари халқаро кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак учрашувлар режасини муҳокама қилдилар.