https://sputniknews.uz/20250502/ozbekiston-sozandalar-baa-forum-49141241.html
Ўзбекистонлик созандалар БААдаги форумда иштирок этади
Ўзбекистонлик созандалар БААдаги форумда иштирок этади
Sputnik Ўзбекистон
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра Тасвирий санъат академиясида 5-7 май кунлари III Фужайра халқаро уд форуми бўлиб ўтади.
2025-05-02T10:59+0500
2025-05-02T10:59+0500
2025-05-02T10:59+0500
маданият
ўзбекистон
баа
форум
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1c/30308544_0:200:2933:1849_1920x0_80_0_0_f794f84a3dd999170e54551ed14d122b.jpg
TOШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистонлик созандалар III Фужайра халқаро уд форумида иштирок этади. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра Тасвирий санъат академиясида 5-7 май кунлари “Бир уд, кўплаб маданиятлар” шиори остида III Фужайра халқаро уд форуми бўлиб ўтади.Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Эрон, Миср, Сурия, Ўмон, Ироқ, Испания, Марокаш каби давлатлардан уд ва миллий чолғу асбоблари ижрочилари иштирок этади.Фужайра Тасвирий санъат академияси бош директори Али Обаид Ал Хефаитининг айтишича, мазкур анжуман мусиқа орқали халқлар ўртасидаги маданий мулоқот ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра Тасвирий санъат академияси ва Ўзбекистон давлат консерваторияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Ўтган йили сентябрь ойида Фужайра тасвирий санъат академияси директори Али Обаид Ал Хефаити ва бир гуруҳ созандалар Ўзбекистонда бўлди. Улар сафар давомида Ўзбекистондаги машҳур созандалар ва жамоалар билан биргаликда концерт дастурида қатнашишди.
https://sputniknews.uz/20250104/baxshichilik-tarix-baxshilar-manzil-davlatlar-47098991.html
ўзбекистон
баа
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0b/1c/30308544_100:0:2831:2048_1920x0_80_0_0_9f1f1977f8f144a2aadd939c2ffe7cb7.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон созандалар баа форум
ўзбекистон созандалар баа форум
Ўзбекистонлик созандалар БААдаги форумда иштирок этади
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра Тасвирий санъат академиясида 5-7 май кунлари III Фужайра халқаро уд форуми бўлиб ўтади.
TOШКЕНТ, 2 май — Sputnik. Ўзбекистонлик созандалар III Фужайра халқаро уд форумида иштирок этади. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра Тасвирий санъат академиясида 5-7 май кунлари “Бир уд, кўплаб маданиятлар” шиори остида III Фужайра халқаро уд форуми бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистон, Озарбайжон, Туркия, Эрон, Миср, Сурия, Ўмон, Ироқ, Испания, Марокаш каби давлатлардан уд ва миллий чолғу асбоблари ижрочилари иштирок этади.
Ташкилотчиларга кўра, тадбирнинг очилиш қисмида турли миллат вакилларидан иборат 50 нафар созандадан тузилган оркестр ҳинд, ўзбек, озар ва турк миллий услубларини, шунингдек, испан фламенкоси, рок мусиқаси ва араб шарқ мусиқаларини ўзида мужассам этган мусиқий композиция ижро этади. Форум давомида, шунингдек, турли мамлакатдан келган санъаткорларнинг яккахон ва жамоавий чиқишлари ҳам бўлиб ўтади.
Фужайра Тасвирий санъат академияси бош директори Али Обаид Ал Хефаитининг айтишича, мазкур анжуман мусиқа орқали халқлар ўртасидаги маданий мулоқот ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра Тасвирий санъат академияси ва Ўзбекистон давлат консерваторияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Ўтган йили сентябрь ойида Фужайра тасвирий санъат академияси директори Али Обаид Ал Хефаити ва бир гуруҳ созандалар Ўзбекистонда бўлди. Улар сафар давомида Ўзбекистондаги машҳур созандалар ва жамоалар билан биргаликда концерт дастурида қатнашишди.