https://sputniknews.uz/20250430/senat-elektron-sigaret-taqiq-qonun-49109325.html
Сенат электрон сигареталарни тақиқловчи қонунни маъқуллади
Сенат электрон сигареталарни тақиқловчи қонунни маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисида электрон сигареталар муомаласини тақиқловчи қонун қабул қилинди, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати.
2025-04-30T13:51+0500
2025-04-30T13:51+0500
2025-04-30T13:51+0500
жамият
ўзбекистон
ўзбекистон олий мажлиси сенати
электрон сигарета
қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/0e/41560493_0:380:2913:2019_1920x0_80_0_0_b407695736c6b4a5b00d35bcb8c5b7af.jpg
TOШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида электрон сигареталар муомаласини тақиқловчи қонун қабул қилинди, дея хабар берди юқори палата матбуот хизмати. Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг муомаласига доир талабларни янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди. Айтилишича, сўнгги йилларда электрон сигареталарни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ҳамда муомалага киритиш ҳоллари кўпаймоқда. Қайд этилишича, ҳужжат фақат айбдор шахсларни жазолашга қаратилмаган. Балки содир этган ноқонуний ҳаракатлари тўғрисида ўз ихтиёри билан ҳокимият органларига арз қилган ва муомаласи тақиқланган маҳсулотларни топширган шахсларни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутади. Сенаторларнинг айтишича, қонун аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишга, миллат генофондини сақлашга ҳамда атроф муҳитни тамаки ва никотин маҳсулотларининг янги турларидан муҳофаза қилишга хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20250106/elektron-sigaret-ozbekiston-javobgarlik-47463237.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/0c/0e/41560493_0:0:2729:2047_1920x0_80_0_0_27217abdefa2c2f431921e8620d15f4c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сенат ялпи мажлис электрон сигареталар тақиқ
сенат ялпи мажлис электрон сигареталар тақиқ
Сенат электрон сигареталарни тақиқловчи қонунни маъқуллади
Ҳужжат фақат айбдор шахсларни жазолашга қаратилмаган, балки ўз ихтиёри билан маҳсулотларни топширган шахсларни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутади.
TOШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистон Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида электрон сигареталар муомаласини тақиқловчи қонун қабул қилинди, дея хабар берди юқори палата
матбуот хизмати. Мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига баъзи турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг муомаласига доир талабларни янада кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.
Айтилишича, сўнгги йилларда электрон сигареталарни қонунга хилоф равишда Ўзбекистонга олиб кириш ҳамда муомалага киритиш ҳоллари кўпаймоқда.
“Қонун билан Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга муомаласи тақиқланган тамаки маҳсулотларини, никотин етказиб беришнинг электрон тизимларини, шу жумладан электрон сигареталарни ва улар учун суюқликларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек олиб кириш ва олиб чиқиш учун жавобгарлик белгиланишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда”, — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳужжат фақат айбдор шахсларни жазолашга қаратилмаган. Балки содир этган ноқонуний ҳаракатлари тўғрисида ўз ихтиёри билан ҳокимият органларига арз қилган ва муомаласи тақиқланган маҳсулотларни топширган шахсларни жавобгарликдан озод қилишни назарда тутади.
Сенаторларнинг айтишича, қонун аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилишга, миллат генофондини сақлашга ҳамда атроф муҳитни тамаки ва никотин маҳсулотларининг янги турларидан муҳофаза қилишга хизмат қилади.