Электрон сигареталарни Ўзбекистонга олиб кирганлар жавобгарликка тортилиши мумкин

© Sputnik / Евгений ОдиноковЭлектронная сигарета
Электронная сигарета  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.01.2025
Oбуна бўлиш
Ушбу маҳсулотларни аҳоли, айниқса, ёшлар орасида истеъмол қилиш ҳолатлари кўпайди.
ТОШКЕНТ, 6 янв — Sputnik. Электрон сигареталарни Ўзбекистонга олиб кирганлар жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда ЎзЛиДеП матубот хизмати маълум қилди.
Пратия фракцияси аъзолари айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарнинг муомаласини тақиқлаш ҳамда жавобгарлик белгилашга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда атрофлича кўриб чиқишмоқда.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда никотинни етказиб бериш мосламалари, электрон сигареталар ва улар учун суюқликлар ҳамда қиздириладиган тамаки маҳсулотларининг Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилиши ва айланмаси ортмоқда.
Бундан ташқари, ушбу маҳсулотларни аҳоли, айниқса, ёшлар орасида истеъмол қилиш ҳолатлари кўпайди.
“Ушбу қонун лойиҳаси билан республика ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказиш тақиқланмоқда”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Ўзбекистонга олиб кириш ёки олиб чиқишга нисбатан таъсирчан чора сифатида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланишини назарда тутилмоқда.
Участник на специализированной выставке vape-индустрии, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.11.2021
Ўзбекистонда электрон сигаретани тақиқлаш таклиф қилинмоқда
Янгиликлар лентаси
0