https://sputniknews.uz/20211114/ozbekistonda-elektron-sigaretani-taqiqlash-taklif-qilinmoqda-21342931.html
Ўзбекистонда электрон сигаретани тақиқлаш таклиф қилинмоқда
Ўзбекистонда электрон сигаретани тақиқлаш таклиф қилинмоқда
Sputnik Ўзбекистон
“Миллий тикланиш” партияси мамлакатда электрон сигаретани тақиқлаш таклифини билдирди.
2021-11-14T10:17+0500
2021-11-14T10:17+0500
2021-11-14T10:17+0500
жамият
ўзбекистон
депутатлар
олий мажлис қонунчилик палатаси
электрон сигарета
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/768/65/7686593_0:174:3023:1874_1920x0_80_0_0_141f20fe0388730fda2bcbd8a7835b63.jpg
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” партиясининг навбатдаги йиғилишида “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.Депутатларнинг барчаси қонун лойиҳасида электрон сигареталарни тақиқлаш бўйича қатъий чеклов киритишни таклиф қилган.“Дунёнинг 32 мамлакатида электрон сигареталар чекланган экан, нима учун биз чекламаслигимиз керак. Мутахассислар унинг генофондга жиддий таъсир кўрсатишини айтмоқда. Партиямиз ҳам ушбу масалани мунтазам кўтариб келади. Ким нима деса десин, ушбу қонун лойиҳасига электрон сигареталарни қатъий тақиқлаш бўйича чеклов киритилмас экан, биз ушбу қонуннинг қабул қилинишига қарши овоз бераверамиз”, — деди партия раҳбари Алишер Қодиров.Ушбу таклиф бир овоздан қўллаб-қувватланиб, қонун лойиҳаси қўмитага қайтарилган.Республика саломатлик ва тиббий статистика институти маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар йили 30 мингга яқин киши айнан чекиш билан боғлиқ касалликлар туфайли оламдан ўтади. Яқин йилларда бу рақам икки бараварга ортиши мумкин. Қайд этилишича, мамлакатдаги жами эркакларнинг 23 фоизи, аёлларнинг 1 фоизи чекувчилардир. Партия тегишли идоралар билан ҳамкорликда 2019 йилда мактабларда ўтказган рейдлари давомида 110 нафар ўқувчи ёнидан никотинли снюслар топилган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилда 270 тани ташкил қилди. Уларни истеъмол қилувчиларнинг энг ёши 5-синф ўқувчилари экани аниқланган.
https://sputniknews.uz/20210615/ozbekistonda-chekish-mumkin-bolmagan-jamoat-joylarining-aniq-royxati-tuziladi-19249397.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/768/65/7686593_146:0:2877:2048_1920x0_80_0_0_f15c41531957b4225bac575a1bf64e30.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон электрон сигарета тақиқ
ўзбекистон электрон сигарета тақиқ
Ўзбекистонда электрон сигаретани тақиқлаш таклиф қилинмоқда
Маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳар йили 30 мингга яқин киши айнан чекиш билан боғлиқ касалликлар туфайли оламдан ўтади.
ТОШКЕНТ, 14 ноя — Sputnik. Қонунчилик палатасидаги “Миллий тикланиш” партиясининг навбатдаги йиғилишида “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Депутатларнинг барчаси қонун лойиҳасида электрон сигареталарни тақиқлаш бўйича қатъий чеклов киритишни таклиф қилган.
“Дунёнинг 32 мамлакатида электрон сигареталар чекланган экан, нима учун биз чекламаслигимиз керак. Мутахассислар унинг генофондга жиддий таъсир кўрсатишини айтмоқда. Партиямиз ҳам ушбу масалани мунтазам кўтариб келади. Ким нима деса десин, ушбу қонун лойиҳасига электрон сигареталарни қатъий тақиқлаш бўйича чеклов киритилмас экан, биз ушбу қонуннинг қабул қилинишига қарши овоз бераверамиз”, —
деди партия раҳбари Алишер Қодиров.
Ушбу таклиф бир овоздан қўллаб-қувватланиб, қонун лойиҳаси қўмитага қайтарилган.
Республика саломатлик ва тиббий статистика институти маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ҳар йили 30 мингга яқин киши айнан чекиш билан боғлиқ касалликлар туфайли оламдан ўтади. Яқин йилларда бу рақам икки бараварга ортиши мумкин.
Қайд этилишича, мамлакатдаги жами эркакларнинг 23 фоизи, аёлларнинг 1 фоизи чекувчилардир.
Партия тегишли идоралар билан ҳамкорликда 2019 йилда мактабларда ўтказган рейдлари давомида 110 нафар ўқувчи ёнидан никотинли снюслар топилган бўлса, бу кўрсаткич 2020 йилда 270 тани ташкил қилди. Уларни истеъмол қилувчиларнинг энг ёши 5-синф ўқувчилари экани аниқланган.