Ростов вилояти Ўзбекистондан ҳамшираларни жалб қилишни режалаштирмоқда

© Пресс-служба президента УзбекистанаСемейная поликлиника №22 Учтепинского района
Семейная поликлиника №22 Учтепинского района - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон бош консулхонаси дипломатлари Ростов вилояти губернаторининг янги тайинланган биринчи ўринбосари билан музокара ўтказишди.
TOШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Ўзбекистонлик ҳамшираларни Ростов вилоятидаги тиббиёт муассасаларига жалб этиш таклиф этилди, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон бош консулхонаси дипломатлари Ростов вилояти губернаторининг янги тайинланган биринчи ўринбосари Алексей Господарёв билан музокара ўтказишди.
Мулоқотда меҳнат миграцияси соҳасида қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, ҳозирда Ростов вилояти соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиёт ходимлари, хусусан ҳамширалар етишмайди. Шу муносабат билан рус тилини биладиган мутахассисларни Ўзбекистондан жалб этиш имкониятларини кўриб чиқиш таклиф этилди.
Шунингдек, томонлар туризм соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратишди.
Ўзаро манфаатли турпакетларни ишлаб чиқиш мақсадида икки мамлакат ҳудудларидаги сайёҳлик агентликлари ва тегишли давлат ташкилотлари вакилларининг учрашувларини давом эттириш таклиф этилди.
Господарёв Ўзбекистон ҳудудлари билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини таъкидлади. У саноат, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳасида лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлади.
Узбекистан и Россия усилят взаимный контроль за соблюдением прав трудовых мигрантов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2025
Ўзбекистон ва Россия фуқаролар ҳуқуқларини назорат қилишни кучайтиради
Янгиликлар лентаси
0