https://sputniknews.uz/20250427/mirziyoev-baxshichilik-sanat-festival-tabrik-49060719.html
Мирзиёев IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчиларига табрик йўллади
Мирзиёев IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчиларига табрик йўллади
Sputnik Ўзбекистон
Хивада IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўз ишини бошлади. 27.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-27T10:37+0500
2025-04-27T10:37+0500
2025-04-27T11:42+0500
маданият
ўзбекистон
хива
бахшичилик
табрик
фестивал
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/15/33094023_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_797e034597c21d9fa2e1154e21e8fa3d.jpg
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчиларига табрик йўллади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Хивада IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўз ишини бошлади.Айтилишича, бу заминдан етишиб чиққан Ўзбекистон халқ бахшилари “Бола бахши” – Қурбонназар Абдуллаев, “Қаландар бахши” – Рўзимбой Норматов, Абдулла Қурбонназаров, Етмишбой Абдуллаевлар куйланган “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам”, “Гўрўғли”, “Авазхон”, “Алпомиш” ва “Хирмондали” каби халқ достонлари миллий маданиятнинг ўлмас дурдоналари сифатида маънавият хазинасидан мустаҳкам жой эгаллаган.Президент ўз табригида бахшичилик санъатининг бугунги давомчиларига ижодий ютуқ ва равнақ, танлов иштирокчилари ҳамда фестиваль доирасида ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференция ишига муваффақият тилаган.
https://sputniknews.uz/20250104/baxshichilik-tarix-baxshilar-manzil-davlatlar-47098991.html
ўзбекистон
хива
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/03/15/33094023_143:0:1280:853_1920x0_80_0_0_9c0577e33420bb4a21754d0af5a63c2e.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
маданият, ўзбекистон, хива, бахшичилик, табрик, фестивал, шавкат мирзиёев
маданият, ўзбекистон, хива, бахшичилик, табрик, фестивал, шавкат мирзиёев
Мирзиёев IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчиларига табрик йўллади
10:37 27.04.2025 (янгиланди: 11:42 27.04.2025) Хивада IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўз ишини бошлади.
ТОШКЕНТ, 27 апр — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали иштирокчиларига табрик йўллади, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Хивада IV Халқаро бахшичилик санъати фестивали ўз ишини бошлади.
“Бугунги санъат байрамида иштирок этаётган нуфузли халқаро ташкилотлар ва қардош мамлакатлар вакилларига, дунёнинг қирқдан зиёд мамлакатидан келган халқ ижодиёти намояндалари, атоқли маданият ва санъат арбобларига самимий ташаккурим, юксак ҳурматим ва эзгу тилакларимни билдираман. Бу ўлканинг достончилик мактаби ғоят қадимий ва бой тарихга эга бўлиб, “Лазги” каби дунёга машҳур мумтоз куй-қўшиқлари, гўзал рақслари айнан ана шу азим дарёдан озиқланиб келмоқда, десак, тўғри бўлади”, — дейилади табрик матнида.
Айтилишича, бу заминдан етишиб чиққан Ўзбекистон халқ бахшилари “Бола бахши” – Қурбонназар Абдуллаев, “Қаландар бахши” – Рўзимбой Норматов, Абдулла Қурбонназаров, Етмишбой Абдуллаевлар куйланган “Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам”, “Гўрўғли”, “Авазхон”, “Алпомиш” ва “Хирмондали” каби халқ достонлари миллий маданиятнинг ўлмас дурдоналари сифатида маънавият хазинасидан мустаҳкам жой эгаллаган.
Президент ўз табригида бахшичилик санъатининг бугунги давомчиларига ижодий ютуқ ва равнақ, танлов иштирокчилари ҳамда фестиваль доирасида ўтказиладиган халқаро илмий-амалий конференция ишига муваффақият тилаган.