Тошкентда илк бор экологик технологиялар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади

© Sputnik / Бахром ХатамовЭкотуристический центр "Варнет Бухара"
Экотуристический центр Варнет Бухара - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2025
Oбуна бўлиш
Кўргазмада Ўзбекистоннинг яшил ташаббуслар илгари сурилаётган ҳудудлари, барқарор амалиётни фаол жорий этаётган вазирлик ва идоралар, экологик фикрлашни ўргатувчи саноат таълим муассасалари, экомаршрутларни таклиф этувчи туристик жойлар ва бошқалар намойиш этилади.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Жорий йил 19–21 июнь кунлари Тошкентдаги Central Asian Expo (CAEx) кўргазмалар мажмуасида илк бор “Eco Expo Central Asia 2025” экологик технологиялар халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Таъкидланишича, “Eco Expo Central Asia 2025” кўргазмаси илғор экологик технологиялар, амалиёт ва ечимлар алмашиш учун минтақадаги биринчи ихтисослаштирилган платформадир. Бу ерда ҳамма нарса намойиш этилади: экологиядаги сунъий интеллектдан тортиб сувни тежаш ечимларигача, яшил энергиядан экотуризмгача. Кўргазмада Туркия, Хитой, БАА, Япония, Корея Республикаси, Саудия Арабистони, Германия ва бошқа 25 дан ортиқ давлатдан экспонентлар иштирок этади.
Кўргазма иштирокчилари учун Eco Expo нафақат ўзларининг яшил ташаббусларини намойиш этиш, балки янги бозорларга чиқиш, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, экологик инновациялардан илҳом олиш ва глобал экологик тенденциянинг бир қисмига айланиш имконияти бўлади. Бу ерда бизнес учрашувлари, тақдимотлар, экспертлар панеллари, шунингдек, стартаплар ва экологик лойиҳалар тақдимотлари бўлиб ўтади.
Кўргазмада Ўзбекистоннинг яшил ташаббуслар илгари сурилаётган ҳудудлари, барқарор амалиётни фаол жорий этаётган вазирлик ва идоралар, экологик фикрлашни ўргатувчи саноат таълим муассасалари, экомаршрутларни таклиф этувчи туристик жойлар ва бошқалар намойиш этилади. Қуйидаги бўлимларга алоҳида эътибор қаратилмоқда: яшил шаҳарлар, тоза технологиялар, экомолия, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, шунингдек, яшил транспорт ва ободонлаштириш.
Асосий кўргазмадан ташқари меҳмонларни экспертлар ва соҳа етакчиларининг тақдимотлари, мамлакатнинг табиий меросига бағишланган видеотанлов ва фотокўргазма, Ўзбекистон экологияси ҳақидаги ҳужжатли фильм намойиши, табиат ва инсон уйғунлигини акс эттирувчи бадиий кўргазмалар кутмоқда.
Сотрудник осматривает состояние фотоэлектрических элементов на солнечных панелях солнечной электростанции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2025
Ўзбекистоннинг яшил иқтисодиёт ва атроф-муҳитни асрашдаги режалари маълум қилинди
Янгиликлар лентаси
0