Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИда транспорт ва энергетика соҳасидаги интеграцияни ривожлантириш муҳокама қилинди

© Sputnik / Илья НаймушинГрузовой автомобиль движется по федеральной трассе
Грузовой автомобиль движется по федеральной трассе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2025
Oбуна бўлиш
Евроосиё транспорт коридорларини ривожлантириш, рақамли технологияларни жорий этиш ва умумий энергия ресурслари бозорларини яратиш муҳимлиги қайд этилди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Бишкекда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) энергетика ва инфратузилма вазири Арзибек Кожошев ва Қирғизистон иқтисодиёт ва савдо вазири Бакит Сидиков ўртасида ишчи учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Музокаралар давомида томонлар Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) да транспорт ва энергетика соҳасидаги интеграцияни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Евроосиё транспорт коридорларини ривожлантириш, рақамли технологияларни жорий этиш ва умумий энергия ресурслари бозорларини яратиш муҳимлиги қайд этилди.
“Узлуксиз жараёнлар ва узлуксиз ташишни таъминлаш, уларнинг хавфсизлигини ошириш, транспорт воситаларининг ишламай туриш вақтини қисқартириш ва бошқарув фаолиятини автоматлаштиришнинг объектив зарурати бозор иштирокчиларини интеллектуал транспорт тизимларини фаол жорий этишга ундайди”, — деди Арзибек Кожошев.
Укладка железнодорожного полотна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
EИК темир йўл муҳандислиги соҳасида молиявий ёрдам механизмидан фойдаланишни кучайтиради
Янгиликлар лентаси
0