Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

EИК темир йўл муҳандислиги соҳасида молиявий ёрдам механизмидан фойдаланишни кучайтиради

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишУкладка железнодорожного полотна
Укладка железнодорожного полотна - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2025
Oбуна бўлиш
Евроосиё иқтисодий комиссияси делегацияси Тверь вилоятидаги “Калит тизимлар ва компонентлар” компаниялар гуруҳи ишлаб чиқариш майдонлари билан танишди.
ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Саноат ва агросаноат мажмуи вазири Гоар Барсегян бошчилигидаги Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) делегацияси Тверь вилоятидаги “Калит тизимлар ва компонентлар” компаниялар гуруҳи ишлаб чиқариш майдонлари ишлари билан танишди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Ушбу холдинг Россиянинг энг йирик темир йўл таркиби учун тизимлар ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади.
Ташриф давомида “Москва - Санкт-Петербург” тезюрар темир йўл лойиҳасини амалга ошириш учун саноат кооперациясига молиявий ёрдам кўрсатиш механизми муҳокама қилинди.
“Биз молиявий ёрдам механизми холдинг томонидан ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва кенгайтириш, шунингдек, ЕОИИ мамлакатлари корхоналари билан янги ҳамкорлик занжирларини яратишда муваффақиятли қўлланилишини кутамиз. Нафақат “Калит тизимлар ва компонентлар” компаниялар гуруҳи, балки бутун Евроосиё саноати мавқеини мустаҳкамлайдиган янги ҳамкорлик занжирларини яратишимиз мумкин”, - деди Гоар Барсегян.
“Калит тизимлар ва компонентлар” компаниялар гуруҳи Россиянинг ўнта ҳудудидаги 20 дан ортиқ корхоналарни бирлаштиради, уларда 16 мингдан ортиқ киши ишлайди. Унинг буюртмачилари орасида Россия ва Европадан 200 дан ортиқ компаниялар бор.
ЕАЭС 2023. Работа форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ маҳсулотларини Эрон бозорига олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди
Янгиликлар лентаси
0