Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ маҳсулотларини Эрон бозорига олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди

© Фотохост-агентство РИА Новости / Медиабанкка ўтишЕАЭС 2023. Работа форума
ЕАЭС 2023. Работа форума - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.04.2025
Oбуна бўлиш
Учрашув жорий йилнинг 15 май куни ЕОИИ ва Эрон ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битим кучга кириши олдидан бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 10 апр – Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясида (ЕИК) Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини Эрон бозорига олиб чиқиш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув жорий йилнинг 15 май куни ЕОИИ ва Эрон ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битим кучга кириши олдидан бўлиб ўтди.
Битимнинг имтиёзли доираси қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 67 фоизини қамраб олади, бу ЕОИИнинг Эронга қишлоқ хўжалиги экспортининг 98 фоизини ташкил қилади. Савдо режимини либераллаштириш Эрон томонида тарифларни ҳимоя қилиш даражасини сезиларли даражада пасайтиради.

“Битим ЕОИИ бизнеси учун Эрон бозорига, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотларига кириш учун ноёб тариф шартларини яратади. Шу муносабат билан, Эрон билан бу соҳада ҳамкорликни ривожлантириш контекстида биринчи навбатда эътибор қаратишимиз керак бўлган тўсиқлар ва муаммоли масалаларни аниқлаш керак”, - деди ЕИК савдо сиёсати департаменти директори Владимир Серпиков.

Шунингдек, у битимнинг ўзаро савдога сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган санитария, ветеринария-санитария ва карантин фитосанитария чораларини қўллаш бўйича тартибга солувчи қисми такомиллаштирилганини эслатди.
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.03.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ ва Эрон товар айирбошлаш ҳажмини рекорд даражага етказувчи келишув кучга кирмоқда
Янгиликлар лентаси
0