Айрим хизматларда электрон тўловларни қабул қилиш мажбурий бўлиши мумкин — тафсилотлар

© iStock.com / Tero VesalainenМобильная фотография
Мобильная фотография - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.04.2025
Oбуна бўлиш
Стратегик ислоҳотлар агентлиги бизнес, IT-соҳаси вакиллари ва экспертларнинг таклиф ва ташаббусларни таҳлил қилмоқчи.
TOШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. Эндиликда айрим хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳисоб-китоб қилиш усули электрон шаклда амалга оширилиши мумкин. Бу ҳақда Стратегик ислоҳотлар агентлигида бўлиб ўтган учрашувда сўз борди.
Қайд этилишича, агентлик электрон тўловлар улушини ошириш бўйича молиявий сектор вакиллари билан учрашувлар ташкил этилмоқда.
Навбатдаги учрашувда "Click" асосчиси ва бош директори Улуғбек Рустамов, "Oson" юридик директори Дилшод Келдияров ва "Paynet" бош директори Анвар Исамуҳамедов иштирок этди.
Тадбир давомида электрон тўловларнинг бошқа ҳисоб-китоб шаклларига нисбатан рақобатбардошлигига таъсир қилувчи омиллар, шунингдек электрон тўловларни қабул қилиш мажбурий бўлиши лозим бўлган соҳалар рўйхатини кенгайтириш зарурлиги муҳокама қилинди.
“Тўлов ташкилотлари вакиллари парковкалар, автотураргоҳлар ва бозорларда патент тўловларини йиғиш каби айрим соҳаларда ҳанузгача нақд тўловлар устунлигини қайд этди. Ушбу соҳаларни электрон тўловларни қабул қилиш мажбурий бўлган йўналишлар рўйхатига киритиш таклифи илгари сурилди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, темир йўл чипталари савдоси, коммунал тўловлар ва маркетплейслар орқали харидлар бўйича 100 фоиз нақдсиз ҳисоб-китоб тизимига ўтиш ташаббуси муҳокама қилинди.
“Иштирокчилар бу каби қадамлар ҳисоб-китоб жараёнларини соддалаштириш билан бирга, нақд пулнинг яширин айланмасини камайтиришга хизмат қилишини таъкидлашди”, — дея қайд этилган хабарда.
Айтилишича, Стратегик ислоҳотлар агентлиги бизнес, IT-соҳаси вакиллари ва экспертлар билан мулоқотни давом эттириб, барча таклиф ва ташаббусларни ҳар томонлама таҳлил қилади. Шунингдек, электрон тўловлар улушини ошириш, замонавий ва қулай тўлов инфратузилмасини яратиш мақсадида ишлаб чиқилаётган президент қарори лойиҳасини тайёрлаш жараёнида инобатга олинади.
Банковские карты - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.03.2025
Ўзбекистонда айрим компаниялар мажбурий тартибда электрон тўлов тизимларига уланади
Янгиликлар лентаси
0