https://sputniknews.uz/20250421/futbol-jasorat-mirziyoev-tabrik-48977239.html
Ўн бир ўйинчига қарши тўққиз футболчи кураш олиб боргани жасорат намунаси бўлди — Мирзиёев
Ўн бир ўйинчига қарши тўққиз футболчи кураш олиб боргани жасорат намунаси бўлди — Мирзиёев
Sputnik Ўзбекистон
Президент шу йил ноябрь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам футболчилар муносиб иштирок этишларига ишонч билдирди. 21.04.2025, Sputnik Ўзбекистон
2025-04-21T12:05+0500
2025-04-21T12:05+0500
2025-04-21T12:05+0500
спорт
ўзбекистон
саудия арабистони
футбол
табрик
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37531053_0:131:1280:851_1920x0_80_0_0_e57b049b6ca3932c8072512a223f8384.jpg
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади, дея хабар берди давлат раҳбари матбуот хизмати.Аввал хабар берилганидек, Саудия Арабистонида бўлиб ўтган футбол бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё кубогида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мезбон жамоани 2:0 ҳисобида мағлуб этди.Қайд этилишича, финалда мусобақа мезбони – Саудия Арабистони каби кучли жамоага қарши кескин беллашувда турли босимларга қарамасдан, ўн бир ўйинчига қарши тўққиз футболчи шиддатли кураш олиб боргани чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлди.Шавкат Мирзиёев табрикда, шунингдек, футболчиларнинг ота-оналари ва устоз-мураббийларига миннатдорлик билдирди.Қолаверса, президент шу йил ноябрь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам футболчилар Осиёнинг ғолиб жамоаси сифатида муносиб иштирок этишларига ишонч билдирди.
https://sputniknews.uz/20250421/futbol-ozbekiston-saudiya-arabistoni-48973761.html
ўзбекистон
саудия арабистони
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37531053_134:166:1047:851_1920x0_80_0_0_0f9f039f2ad866fb71590f33d81af3a6.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
спорт, ўзбекистон, саудия арабистони, футбол, табрик, шавкат мирзиёев
спорт, ўзбекистон, саудия арабистони, футбол, табрик, шавкат мирзиёев
Ўн бир ўйинчига қарши тўққиз футболчи кураш олиб боргани жасорат намунаси бўлди — Мирзиёев
Президент шу йил ноябрь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам футболчилар муносиб иштирок этишларига ишонч билдирди.
ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади, дея хабар берди давлат раҳбари
матбуот хизмати. Аввал хабар берилганидек, Саудия Арабистонида бўлиб ўтган футбол бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё кубогида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мезбон жамоани 2:0 ҳисобида мағлуб этди.
“ Ўн етти ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида Cаудия Арабистони майдонларида бўлиб ўтган нуфузли мусобақада муваффақиятли иштирок этиб, юксак соврин – Осиё кубогини қўлга киритганингиз билан халқимиз номидан, ўз номимдан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман. Сизлар каби навқирон, азму шижоатли ёшларимизнинг бутун турнир давомида биронта ҳам мағлубиятга учрамасдан, рекорд натижа кўрсатиб, жонажон Ватанимиз шарафини мардона ҳимоя қилганлари, ҳеч шубҳасиз, миллий футболимиз тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган шонли воқеа, десак, тўғри бўлади”, — дейилади табрик матнида.
Қайд этилишича, финалда мусобақа мезбони – Саудия Арабистони каби кучли жамоага қарши кескин беллашувда турли босимларга қарамасдан, ўн бир ўйинчига қарши тўққиз футболчи шиддатли кураш олиб боргани чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлди.
“Мусобақа якунига кўра, уч нафар истеъдодли ва моҳир спортчи якка тартибдаги совринлар эгаси бўлгани, жумладан, Неъматуллоҳ Рустамжонов – турнирнинг энг яхши дарвозабони, Асилбек Алиев – энг яхши тўпурари, Садриддин Ҳасанов – энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим”, — деди президент ўз табригида.
Шавкат Мирзиёев табрикда, шунингдек, футболчиларнинг ота-оналари ва устоз-мураббийларига миннатдорлик билдирди.
Қолаверса, президент шу йил ноябрь ойида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатида ҳам футболчилар Осиёнинг ғолиб жамоаси сифатида муносиб иштирок этишларига ишонч билдирди.