Биотехнология, ўғит ишлаб чиқариш: ЕИК ва Куба ҳамкорликни чуқурлаштиради

© Sputnik / Олег Ласточкин
/ Oбуна бўлиш
Алехандро Симанкес Марин Кубанинг 2025 йилги Евроосиё иқтисодий форумида юқори савияда иштирок этиш режалари ҳақида маълумот берди.
TOШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) Интеграцияни ривожлантириш департаменти директори ўринбосари Автандил Алибоев ва Куба Ташқи ишлар вазирлигининг икки томонлама алоқалар департаменти бош директори ўринбосари Алехандро Симанкес Марин ўртасида учрашув ўтказилди. Бу ҳақда ЕИК матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар ЕИК ва Куба ўртасидаги иқтисодий мулоқотни чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилди.
Хусусан, ЕИК ва Куба ҳукумати ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг бўлажак йиғилиши билан боғлиқ ташкилий масалалар кўриб чиқилди.
Автандил Алибоев ЕОИИда кузатувчи давлат сифатида Куба билан ЕИКнинг ўзаро ҳамкорлигининг тизимли хусусиятини қайд этди. Бу мамлакат Иттифоқнинг Лотин Америкаси ва Кариб денгизи минтақасидаги асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларидан биридир.
© Пресс-служба ЕЭКВстреча заместителя директора Департамента развития интеграции Комиссии и заместителя гендиректора Департамента двусторонних отношений МИД Республики Куба.

Встреча заместителя директора Департамента развития интеграции Комиссии и заместителя гендиректора Департамента двусторонних отношений МИД Республики Куба.
© Пресс-служба ЕЭК
ЕИК ва Куба ҳукумати ўртасидаги ўзаро англашув меморандуми билан тузилган Қўшма комиссия йиғилишлари доирасида Иттифоқ мамлакатлари ва Куба тадбиркорлари иштирокида бизнес семинарлар ёки бизнес миссиялари ўтказилади. Анъанага кўра, ЕОИИ мамлакатлари компаниялари Кубанинг энг йирик FIHAV конгресс-кўргазма тадбир-ярмаркасида иштирок этади.
Томонлар Қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилишини жорий йилнинг кузида Москвада ўтказишни муҳокама қилдилар. Саноат, агросаноат комплекси, фармацевтика, техник жиҳатдан тартибга солиш ва бошқа қатор соҳалардаги ҳамкорлик каби кенг кўламли масалаларни муҳокама қилиш режалаштирилган.
Алехандро Симанкес Марин Куба томони учун биринчи навбатда биотехнология ва ўғит ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликнинг аниқ лойиҳаларини кўриб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.
Шу муносабат билан ҳамкорлар ЕОИИ Ишбилармонлар кенгаши ва Куба Савдо палатаси билан ҳамкорликда Қўшма комиссия йиғилишига ҳар икки томоннинг манфаатдор ишбилармон доиралари вакилларини жалб этишга келишиб олдилар.
Учрашувда, шунингдек, 2026–2030 йилларга мўлжалланган ЕИК ва Куба ҳукумати ўртасида қўшма тадбирлар режасининг янги лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишларнинг бориши муҳокама қилинди.
Якунда Алехандро Симанкес Марин Кубанинг 2025 йилги Евроосиё иқтисодий форумида юқори савияда иштирок этиш режалари ҳақида маълумот берди.