https://sputniknews.uz/20250305/kuba-eoii-bozor--48248349.html
Куба ЕОИИ бозорига янги дори воситалари билан кирмоқчи
Куба ЕОИИ бозорига янги дори воситалари билан кирмоқчи
Sputnik Ўзбекистон
ЕИК штаб-квартирасида Комиссия вакилларининг BioCubaFarma, MediCuba SA ва CECMED йирик фармацевтика компаниялари раҳбарияти ҳамда Куба Республикасининг назорат органлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
2025-03-05T13:11+0500
2025-03-05T13:11+0500
2025-03-05T13:11+0500
ўзбекистон ва еоии
еоии
еик
дори
куба
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1e/46380164_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_740a424da8c975c2c4cae26e14273c07.jpg
ТОШКЕНТ, 5 март — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва Куба дори воситаларини ишлаб чиқаришда ҳамкорликни ривожлантиради, дея хабар берди комиссия матбуот хизмати.ЕИК штаб-квартирасида Комиссия вакилларининг "BioCubaFarma", "MediCuba SA" ва CECMED йирик фармацевтика компаниялари раҳбарияти ҳамда Куба Республикасининг назорат органлари билан учрашуви бўлиб ўтди.Унда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ва Куба ўртасида фармацевтика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, технологиялар трансфери, миллий назорат қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлиги, жумладан, Иттифоқ доирасида дори воситалари бозори ва айланишини тартибга солиш масалалари кўриб чиқилди.ЕИК Техник жиҳатдан тартибга солиш ва аккредитация департаменти директори ўринбосари Чинара Мамбеталиева Кубанинг ЕОИИ дори воситалари бозорида ўз мавқеини сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлади.Томонлар истиқболли масалаларни янада мақсадли форматда муҳокама қилишга тайёр эканликларини билдиришди.
https://sputniknews.uz/20250222/eoii-dori-vositalari-48086844.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0a/1e/46380164_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_7d92afbe51c665df4c94ee4ba68dfd90.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
куба евроосиё иқтисодий комиссияси (еик) дори воситалари
куба евроосиё иқтисодий комиссияси (еик) дори воситалари
Куба ЕОИИ бозорига янги дори воситалари билан кирмоқчи
Куба фармацевтика ишлаб чиқарувчилари ЕОИИ бозорига янги дори воситаларини олиб киришга тайёрланмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 март — Sputnik. Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ва Куба дори воситаларини ишлаб чиқаришда ҳамкорликни ривожлантиради, дея хабар берди комиссия
матбуот хизмати. ЕИК штаб-квартирасида Комиссия вакилларининг "BioCubaFarma", "MediCuba SA" ва CECMED йирик фармацевтика компаниялари раҳбарияти ҳамда Куба Республикасининг назорат органлари билан учрашуви бўлиб ўтди.
Унда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ва Куба ўртасида фармацевтика соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш, технологиялар трансфери, миллий назорат қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлиги, жумладан, Иттифоқ доирасида дори воситалари бозори ва айланишини тартибга солиш масалалари кўриб чиқилди.
“Куба компаниялари иштирокида аъзо давлатлардаги қўшма корхоналарнинг ишлаб чиқариш занжирларига киритиш орқали қўшма ҳамкорлик лойиҳалари учун Евроосиё технологик платформаларидан ва молиявий ёрдам кўрсатиш механизмидан фойдаланиш имконияти юқори технологияли дори воситалари ва биофармацевтика маҳсулотларини биргаликда ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш соҳасида мамлакатларимизни яқинлаштириш йўлидаги амалий қадам бўлиши мумкин”, — деди Евроосиё иқтисодий комиссиясининг саноат сиёсати департаменти директори ўринбосари Георгий Арзуманян.
ЕИК Техник жиҳатдан тартибга солиш ва аккредитация департаменти директори ўринбосари Чинара Мамбеталиева Кубанинг ЕОИИ дори воситалари бозорида ўз мавқеини сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлади.
"Умид қиламизки, Куба фармацевтика ишлаб чиқарувчилари 2025 йил охиригача рўйхатга олиш маълумотларини ЕОИИ форматига ўтказиш бўйича зарур тартиб-қоидаларни якунлайдилар, шунингдек, рўйхатга олиш маълумотларини тайёрлаш ва бозоримизга янги дори воситаларини қулай тарзда олиб киришни таъминлай оладилар", — деди у.
Томонлар истиқболли масалаларни янада мақсадли форматда муҳокама қилишга тайёр эканликларини билдиришди.