Теҳрон ва Москванинг позициялари ҳар қачонгидан ҳам яқин - Арақчи

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишВстреча глав МИД РФ и Ирана С. Лаврова и А. Аракчи
Встреча глав МИД РФ и Ирана С. Лаврова и А. Аракчи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.04.2025
Oбуна бўлиш
Кенг қамровли шериклик шартномаси Россия ва Эрон муносабатларнинг янги босқичга кўтарилиши учун мустаҳкам пойдевор бўлади.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Теҳрон ва Москванинг дунё воқеаларига қарашлари ҳозир ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Арақчи россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашувда маълум қилди.
“Россия ва Москва муносабатлари тарихида ҳеч қачон бунчалик яқин ва мустаҳкам бўлмаган”, - деди Арақчи.
У Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви “мазмунли ва жуда яхши” бўлганини таъкидлади. Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Путинга Эрон олий раҳбари Али Хоманаийнинг “Эрон Россияни ўзининг стратегик ҳамкори ва муҳим қўшниси деб билиши ҳақида бутун дунёга сигнал бўлиб хизмат қиладиган” хабарини етказди.
Арақчи, шунингдек, Россия ва Эрон ўртасидаги кенг қамровли шериклик келишуви икки томонлама муносабатларнинг “янги босқичга кўтарилиши учун мустаҳкам пойдевор” эканлигини тасдиқлади.
Эрон вазири 17-18 апрель кунлари Москвага ташриф буюрди. Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига кўра, Россия ва Эрон долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар, жумладан, Эрон ядровий дастури бўйича қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси атрофидаги вазият, Сурия, Кавказ ва Каспий денгизидаги вазият юзасидан атрофлича фикр алмашишни давом эттиради.
Россия ва Эрон стратегик шериклик шартномаси имзолади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.01.2025
Россия ва Эрон кенг қамровли стратегик шериклик шартномаси имзолади
Янгиликлар лентаси
0