Россия ва Эрон кенг қамровли стратегик шериклик шартномаси имзолади
20:00 17.01.2025 (янгиланди: 21:57 17.01.2025)
© POOL
/ Oбуна бўлиш
Ушбу шартнома икки давлатнинг ҳарбий, иқтисодий ва маданий соҳалардаги муносабатларини келгуси 20 йил давомида белгилайди.
ТОШКЕНТ, 17 янв — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Эрон президенти Масуд Пезешкиён бугун Кремлда бўлиб ўтган музокаралардан сўнг, Кенг қамровли стратегик шериклик тўрисидаги шартнома имзолашди.
Россия ва Эрон стратегик шериклик шартномаси имзолади
© Sputnik / Сергей Бобылев
/ Шартноманинг асосий бандлари:
️Томонлардан бирига ҳужум қилинса, иккинчиси тажовузкорга ҳеч қандай ёрдам бермаслиги керак.
️Россия ва Эрон ҳарбий-техник ҳамкорликни ривожлантиради ва буни глобал хавфсизликнинг муҳим таркибий қисми деб ҳисоблайди.
️Мамлакатлар қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишда яқиндан ҳамкорлик қилади.
️Москва ва Теҳрон учинчи давлатларнинг бир-бирига қарши санкцияларига қўшилмайди ва бир томонлама мажбурлов чоралари қўлламайди.
️Россия ва Эрон мустақил тўлов тизими яратиш бўйича ҳамкорлик қилади.
️Москва ва Теҳрон қуролларни назорат қилиш, қуролсизлантириш ва халқаро хавфсизликни таъминлаш бўйича ҳамкорлик қилади.
️Москва ва Теҳрон дезинформация ва салбий тарғиботга қарши ОАВлар орасида ҳамкорликни ривожлантиради.
Шартнома икки давлат муносабатларини келгуси 20 йил давомида белгиловчи асосий ҳужжат бўлади.
Россия ва Эрон президентларининг Кремльдаги учрашуви
© POOL
/ “Ишончим комилки, бугунимзоланган, икки давлат фаолиятининг барча соҳалари, жумладан, маданият, иқтисодиёт, гуманитар алоқаларни қамраб олган йирик шартномамиз, икки томонлама муносабатлар ривожига катта туртки беради ва олдинга силжиш учун мустаҳкам пойдевор бўлади”, — деди Пезешкиён.
Россия президенти Владимир Путин ҳам ушбу шартнома бугунги кунда юқори даражада бўлган Россия-Эрон савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантиришга ишонч билдирди.
Путин Эрон президентига Кремль ҳақида ҳикоя қилиб берди
© POOL
/ Шунингдек, Пезешкиё Кремлда бўлиб ўтган музокаралар Эрондаги Бушер атом электр станциясини қуришни якунлаш бўйича келишувларни якунлашда ёрдам беришига умид билдирди.
Путин, ўз навбатида, Москва ва Теҳрон энергетика соҳасида, жумладан, атом энергетикасида янги қўшма лойиҳаларни бошлаши мумкинлигини айтди.
Эрон жанубидаги Бушер атом электр станцияси қурилиши 1975 йилда Ғарбий Германия концерни томонидан бошланган, бироқ 1979 йилда Ислом инқилоби бошланганидан кейин тўхтатилган. 1992 йил 25 августда Россия ва Эрон ўртасида станция қурилишини давом эттириш тўғрисида шартнома имзоланди.
АЭСнинг биринчи босқичи 2011 йил сентябрида ишга тушган. Иккинчи ва учинчи босқичлари 2025 ва 2027 йилларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
АЭСнинг биринчи босқичи 2011 йил сентябрида ишга тушган. Иккинчи ва учинчи босқичлари 2025 ва 2027 йилларда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишЭрон президенти Масуд Пезешкиён Номаълум аскар қабрига гул қўйди
Эрон президенти Масуд Пезешкиён Номаълум аскар қабрига гул қўйди
© Sputnik / Григорий Сысоев
/