Туркий давлатлар ташкилотининг таҳлилий марказлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди
© ЦЭИР Международная конференция аналитических центров стран-участниц Организации тюркских государств (ОТГ) завершила свою работу в Ташкенте.

© ЦЭИР
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ТДТнинг фаол иштирокчиси сифатида иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Тошкентда Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар таҳлилий марказларининг халқаро конференцияси ўз ишини якунлади, дея хабар берди Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази матбуот хизмати.
“Иштирокчилар институционал ва логистик тўсиқларни бартараф этиш, инфратузилмани ривожлантириш, савдони рақамлаштириш ва кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма салоҳиятни рўёбга чиқаришда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар зарурлигини таъкидлашди”, — дейилади хабарда.
Ўзбекистон ТДТнинг фаол иштирокчиси сифатида рақобатбардош саноат базаси, ўсиб бораётган экспорт салоҳияти ва барқарор макроиқтисодий сиёсатни таклиф этиб, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади.
Иқтисодий тадқиқотлар ва инновациялар маркази директори Обид Хакимов таъкидлаганидек, “Ўзбекистон ва Озарбайжон таҳлил марказлари ўртасидаги таҳлилий ҳамкорлик тажрибаси ҳамкорлик йўналишларини излашда эксперт ёндашуви самарадорлигини тасдиқлайди.
“Бундай механизм ТДТ доирасида ташкилий ҳамкорликни тизимли ривожлантириш ва янги иқтисодий ташаббусларни шакллантириш учун асос бўлиши мумкин”, — дея қайд этилган хабарда.
Анжуман қуйидагилар ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди:
Туркий тиллар академияси;
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази;
Евроосиё тадқиқот институти;
Рақобатни қўллаб-қувватлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш маркази;
Иқтисодий тадқиқотлар институти;
Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро Турк-Қозоқ университети.
“ТДТнинг таҳлилий марказлари ўртасида имзоланган ҳамкорлик шартномалари интеграцияни чуқурлаштириш ва ўзаро савдони кенгайтириш имконини берадиган кейинги ҳамкорлик учун платформа яратади”, — дейилган матбуот хизмати хабарида.