Тошкентнинг Яшнобод туманида океанариум қурилади

© Пресс-служба хокимията ТашкентаВ Ташкенте открылся океанариум
В Ташкенте открылся океанариум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.04.2025
Oбуна бўлиш
Океанариумни Чирчиқ дарёси бўйидаги 20 гектар майдонда қурилиши режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида океанариум қурилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги туризм ва бунёдкорлик лойиҳалари тақдимотида маълум қилинди.
Тақдимотда Бўстонлиқдаги “Чорвоқ дарвозаси” мажмуаси ҳақида сўз борди.
Айтилишича, мажмуада 16 та кўп қаватли уй, 3 та меҳмонхона, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, кафе ва ресторанлар, банк офиси, автотураргоҳ бўлади. Бинолар тепасига қуёш панеллари ўрнатилади.
“Тақдимотда мажмуанинг кейинги босқичларини қуриш, сайёҳлар учун жозибадорлигини ошириш борасидаги ишлар ҳақида ахборот берилди. Уни арзон ва экологик тоза энергия билан таъминлаш учун Чирчиқ дарёсида кичик гидро электр станция барпо этиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди”, — дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида океанариум қурилади.
Чирчиқ дарёси бўйида 20 гектарда мўлжалланган ушбу океанариум сайёҳларни жалб этадиган яна бир маскан бўлади. Ёнида савдо-меҳмонхона мажмуаси ҳам қурилиб, уларда жами 1 минг 600 та иш ўрни очилади.
Шунингдек, Яккасарой туманида турар жой ва ишбилармонлик маскани барпо этиш мўлжалланган. Унда кўп қаватли уйлар, боғча ва мактаблар, спорт ва соғломлаштириш масканлари, меҳмонхона ва савдо офислари бўлиши кўзда тутилган.
Президент лойиҳаларнинг ҳуқуқий, молиявий жиҳатлари ҳамда инфратузилма масалаларини ҳар томонлама ўйлаб, чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этди.
Тошкентда пингвинлар қандай яшамоқда? - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.01.2025
Тошкентда пингвинлар қандай яшамоқда?
Янгиликлар лентаси
0