Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ шакар бозорини янада ривожлантирмоқчи — тафсилотлар

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишСахар
Сахар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2025
Oбуна бўлиш
Шакар ва қўшимча маҳсулотларни чуқур қайта ишлашда инновацион ишланмалар ишлаб чиқиш кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатларида шакар бозорини барқарор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар рўйхатини тасдиқлаш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) хабар берди.
ЕИКнинг Агросаноат сиёсати департаменти директори Наира Карапетян “МДҲ мамлакатлари шакар бозори 2025. Келажакка назар” халқаро конференциясида маълум қилганидек, иқтисодиётнинг қишлоқ хўжалиги сектори ЕОИИнинг барча мамлакатлари учун стратегик тармоқлардан бири бўлиб, сўнгги беш йил ичида ишлаб чиқариш ҳажми қарийб 15 фоизга ўсганини кўрсатди.
Шу билан бирга, Иттифоққа юқори технологияли ишлаб чиқариш қувватларининг сезиларли ҳажми импорт қилинмоқда.
Ушбу вазиятни юмшатиш учун Комиссия келишилган аграр сиёсат доирасида ва сезувчан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бозорларини ривожлантиришни ҳар томонлама кўриб чиқиш асосида мумкин бўлган қўшма чора-тадбирларни аниқлаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқмоқда.
“Комиссия иттифоқ давлатларининг шакар бозорини барқарор ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар рўйхатини тасдиқлашни режалаштирмоқда, унда шакар ва қўшимча маҳсулотларни чуқур қайта ишлаш соҳасида инновацион ишланмалар ва технологик ечимларни ишлаб чиқиш, шунингдек, бошқа чора-тадбирлар кўзда тутилган”, — деди Наира Карапетян.
ЕОИИда шакар ишлаб чиқариш ортди
Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ давлатларининг иқтисодий ривожланиши — мониторинг
Янгиликлар лентаси
0