Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

ЕОИИ давлатларининг иқтисодий ривожланиши — мониторинг

© Sputnik / Жоомарт Ураимов Флаги стран ЕАЭС
Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.04.2025
Oбуна бўлиш
Бир қатор мамлакатларда ялпи ички маҳсулотга нисбатан қарз даражаси пасайган.
ТОШКЕНТ, 9 апр – Sputnik. 2024 йил якунлари бўйича Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) давлатларида давлат бошқаруви секторининг қарзи ЕОИИ тўғрисидаги шартномада белгиланган чегаралар доирасида бўлди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссиясининг (ЕИК) матбуот хизмати хабар берди.
Бир қатор мамлакатларда ялпи ички маҳсулотга нисбатан қарз даражаси пасайган: Қирғизистонда – 13,1 фоизгача, Россияда – 13,6 фоизгача. Арманистон ва Қозоғистонда ички қарзларнинг ортиши ҳисобига қарзнинг ЯИМга нисбати мос равишда 48,2% ва 23,2% гача ошган.
Иттифоқнинг аксарият мамлакатларида давлат бошқаруви секторининг бюджет баланси ҳам белгиланган қийматлар доирасида шаклланди: Қозоғистон ва Россияда - мос равишда ЯИМнинг 0,7% ва ЯИМнинг 1,2% ҳажмида ўртача тақчиллиги, Қирғизистонда - ЯИМнинг 3,5% миқдорида бюджет профицити.
Бюджетлар, биринчи навбатда, солиқ ва солиқдан ташқари тушумларнинг ўсиши ҳисобига қўллаб-қувватланди. Арманистон бундан мустасно бўлиб, мамлакатда бюджет тақчиллиги белгиланган қийматдан ошиб, ялпи ички маҳсулотнинг 3,5 фоизини ташкил этди, бу аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга харажатларнинг кўпайиши ҳисобига содир бўлди.
Флаги ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.04.2025
Ўзбекистон ва ЕОИИ
ЕОИИ Мексика билан саноат ҳамкорлигини кенгайтиришдан манфаатдор – ЕИК
Янгиликлар лентаси
0