Фарғонанинг кулолчилик маҳсулотлари Россияга етказиб берилади — тафсилотлар

© Mingboshi CeramicУзбекская керамика
Узбекская керамика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.04.2025
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Свердловск вилоятида ўтказилган "Лето-2025" халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этди.
ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Фарғоналик кулоллар томонидан тайёрланган маҳсулотлар Россияга етказиб берилади, дея хабар берди "Дунё" АА.
Ўзбекистон делегацияси Россиянинг Свердловск вилоятида ўтказилган "Лето-2025" халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этди.
Кўргазма майдонидаги Ўзбекистон стендида мамлакат сайёҳлик салоҳияти, миллий ҳунармандчилик, кулолчилик маҳсулотлари ва миллий либослар намойиш этилди.
Айтилишича, Фарғона вилоятидаги "Mingboshi Ceramic" кулолчилик корхонаси ва Марғилон шаҳридаги "Ҳунармандлар маркази" томонидан ишлаб чиқарилган кулолчилик маҳсулотлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
“Кўргазма доирасида тадбиркорлар ўртасида музокаралар уюштирилди. Хусусан, "Mingboshi Ceramic" корхонаси Россия томони билан 300 минг доллар миқдоридаги маҳсулотларни етказиб бериш бўйича шартнома имзолади”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Фарғона вилояти делегацияси вакиллари Екатеринбург шаҳар касаба уюшмаси қўмитаси билан Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари бўйлаб экскурсиялар ташкил этишга келишиб олди. Қайд этилишича, 7,2 миллион долларлик 15 дан ортиқ савдо битимлари имзоланди.
Шунингдек, Урал туризм уюшмаси ва Фарғона вилояти Туризм бошқармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Что привезти из Узбекистана - заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.03.2025
Ўзбекистондан қандай совғалар олиб кетиш мумкин?
Янгиликлар лентаси
0