Ўзбекистондан қандай совғалар олиб кетиш мумкин?

Oбуна бўлиш
Ўзбек бозорлари турли хил маҳсулотларга бой: хушбўй зираворлар ва мазали қуритилган мевалардан тортиб, нафис ҳунармандчилик буюмларигача.
Оилангиз ва дўстларингиз учун эсдалик совғасини танлашда иккиланаётган бўлсангиз, унда эътиборингизни машҳур Риштон кулолчилик буюмлари, миллий матолар, сўзаналар, анъанавий дўппилар ва матоларга қаратинг.
Гастрономик совғаларни севувчилар учун қуритилган мевалар, шакарланган ёнғоқлар ёки хушбўй зираворлар тўплами мос келади. Нодир коллекцияларни қадрловчилар учун Ўзбекистоннинг эсдалик маркаларини сотиб олиш мумкин.
Камалак рангларда товланувчи ўзбек миллий матолари эса аёллар учун энг яхши совға. Ипак матолар орасида энг машҳури — бу хонатлас. Қолаверса, зардўзлик, заргарлик, нақш ўймакорлиги, пичоқчилик маҳсулотлари ҳам яхши танлов бўлади.
Шарқ меҳмондўстлиги руҳини етказувчи ва саёҳатни эслатувчи сувенирлар ҳақида батафсил Sputnik Ўзбекистон инфографикасида.
Янгиликлар лентаси
0