Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Украина Курск вилоятида 5,5 минг Ғарб техникасини йўқотди

© AP Photo / Evgeniy MaloletkaУкраинские военнослужащие едут на танке. Архивное фото
Украинские военнослужащие едут на танке. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.04.2025
Oбуна бўлиш
РИА Новости ҳисоб-китобларига кўра, Россия томонидан йўқ қилинган ва қўлга олинган техниканинг умумий қиймати тахминан 7,8 миллиард долларни ташкил этади.
ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Киев Курск вилоятида Ғарб томонидан етказиб берилган 7,8 миллиард долларлик 5,5 минг техника йўқотди. Буни РИА Новости “Шимол” қўшинлар гуруҳи маълумотлари, шунингдек, очиқ манбалардан олинган техника нархлари ҳақидаги маълумотлар асосида ҳисоблади.
“Курск саргузаштлари чоғида бизнинг қўшинларимиз Ғарб томонидан етказиб берилган 5,5 мингдан ортиқ техникани йўқ қилди”, — дея хабар берди гуруҳдаги манба.
РИА Новости “Шимол” қўшинлар гуруҳи маълумотларига асосланиб, Курск вилоятидаги жанглар пайтида Киев 27 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлагани, бу 2024 йилда Украина Ғарб давлатларидан олган ташқи молиявий ёрдамнинг ярмидан кўпини ташкил этиши ҳақида маълум қилди.
Очиқ манба маълумотларига кўра, танкнинг ўртача нархи 4,5 миллион долларни, ўзиюрар артиллерия мосламасининг нархи 4 миллион долларни, бронетранспортёрнинг нархи 300 минг долларни, пиёда жанговар машинаси 600 минг долларни ташкил қилади ва ҳоказо. РИА Новости ҳисоб-китобларига кўра, Россия кучлари томонидан йўқ қилинган ва қўлга олинган техниканинг умумий қиймати тахминан 7,8 миллиард долларни ташкил этади.
“Ажратилган маблағнинг бир қисми Украина Қуролли кучлари томонидан техникаларни жанговар ҳаракатларга юборишдан олдин қўшимча жиҳозлар ва қисман таъмирлашга сарфланган”, — дея қўшимча қилди гуруҳ.
Март ойида Россия армияси Курск вилоятига кенг кўламли ҳужум уюштириб, Суджа шаҳри ва бошқа бир қатор аҳоли пунктларини озод қилди. Айни пайтда “Шимол” қўшинлар гуруҳининг бўлинмалари ҳужумни ривожлантирмоқда ва Украина Қуролли кучлари гуруҳларини Курск вилоятининг бутун ҳудудидан сиқиб чиқармоқда. Умуман олганда, ушбу йўналишдаги жангларда Украина Қуролли кучлари 70 мингдан ортиқ одам йўқотди.
Тренировка расчета РСЗО Ураган в зоне спецоперации - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.04.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия Қуролли кучлари ўтган ҳафтада 4 та аҳоли пунктини озод қилди
Янгиликлар лентаси
0