Путин ракета-космик саноати ходимлари ва фахрийларини табриклади
17:10 12.04.2025 (янгиланди: 17:35 12.04.2025)

© Sputnik / Кристина Кормилицына
/ Oбуна бўлиш
Путиннинг таъкидлашича, Юрий Гагариннинг космосга биринчи парвози доимо ХХ асрнинг ёрқин, чинакам давр воқеаси, ватаннинг буюк ғалабаси бўлиб қолади.
ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ракета-космик саноати ходимлари ва фахрийларини Космонавтика куни билан табриклади. Табрик мактуби Кремль сайтида чоп этилди.
“Сизларни Космонавтика куни – мамлакат фуқароларининг барча авлодларини бирлаштирувчи байрам билан табриклайман”, – деган Путин.
Путиннинг таъкидлашича, Юрий Гагариннинг космосга биринчи парвози доимо ХХ асрнинг ёрқин, чинакам давр воқеаси, ватаннинг буюк ғалабаси бўлиб қолади.
Бундан ташқари, Россия президенти мамлакат ўзининг таниқли олимлари, конструкторлари, космонавтлари, муҳандислари, ҳарбий ва фуқаролик мутахассислари - ҳақиқий ватанпарварлар ва "миллий космик дастурнинг бошида турган" ихлосмандлари билан фахрланишини таъкидлади.
У коинотни тадқиқ қилиш ва космик тизимлардан фойдаланишни энг юқори глобал рақобат соҳаси деб атади.
“Бугунги кунда ракета-космик комплекс илмий-техникавий салоҳиятни мустаҳкамлаш, ишлаб чиқариш базаси ва ер усти инфратузилмасини такомиллаштириш, космосни ўрганиш ва тадқиқ қилиш учун техникаларнинг илғор моделларини ишлаб чиқиш, муҳим мудофаа дастурларини, шу жумладан, махсус ҳарбий операцияни ўтказиш билан боғлиқ дастурларни амалга ошириш бўйича мураккаб вазифаларни ҳал қилмоқда”, — деди Россия раҳбари.
Путиннинг таъкидлашича, ракета-космик саноат миллий иқтисодиёт ўсиши, мамлакатнинг технологик суверенитетини таъминлаш ва Россиянинг барча ҳудудларида одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилашнинг ҳаракатлантирувчи кучларидан бирига айланиши керак.
“Етакчи лавозимларни эгаллаш ва миллий тараққиёт мақсадларига эришишни таъминлаш учун бизнес, илм-фан, илмий-тадқиқот марказлари билан биргаликда сунъий йўлдошлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, замонавий компонентлар базаси, янги материаллар, рақамли ва ядровий технологияларни жорий этиш, истиқболли бошқариладиган космик кемалар ва ракета ташувчилар яратиш устида ишлашни изчил давом эттириш муҳим”, — деди Путин.
Россияда ҳар йили 12 апрель Космонавтика куни сифатида 1961 йилда дунёда биринчи космосга парвозни амалга оширган Юрий Гагарин шарафига нишонланади.