https://sputniknews.uz/20250412/ozbekiston-zaytun-gruziya-48850234.html
Ўзбекистон зайтун етиштиришда Грузия билан ҳамкорликни йўлга қўйди
Ўзбекистон зайтун етиштиришда Грузия билан ҳамкорликни йўлга қўйди
Sputnik Ўзбекистон
Миллий Марказ тизимидаги академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти томонидан Грузиянинг “Global Olive Corporation” компанияси билан имзоланган ҳамкорлик келишуви доирасида мамлакатга 4 200 туп “Гемлик” навли зайтун кўчатлари олиб келинди. Улар Бандихон илмий-тажриба станциясида экилди.
2025-04-12T14:30+0500
2025-04-12T14:30+0500
2025-04-12T14:30+0500
жамият
ўзбекистон
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
қишлоқ хўжалиги
грузия
ҳамкорлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0c/48850070_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_cb373fc798e75d45d8cf77aee99ac91f.jpg
ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Ўзбекистон зайтун етиштиришда Грузия билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Таъкидланишича, Миллий Марказ тизимидаги академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти томонидан Грузиянинг “Global Olive Corporation” компанияси билан имзоланган ҳамкорлик келишуви доирасида мамлакатга 4 200 туп “Гемлик” навли зайтун кўчатлари олиб келинди. Улар Бандихон илмий-тажриба станциясида экилди.Ҳамкорлик доирасида мутахассислар алмашинуви, зайтун плантацияларини самарали парваришлаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда маҳсулдорликни ошириш бўйича илғор тажрибаларни ўзлаштириш режалаштирилган.Келгусида Ўзбекистонда зайтун майдонларини кенгайтириш, қайта ишлаш қувватларини ташкил этиш ва тармоқни комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
https://sputniknews.uz/20250306/ozbekiston-gruziya-savdo-hajm-48262182.html
ўзбекистон
грузия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/04/0c/48850070_0:0:1280:960_1920x0_80_0_0_2325fc4d9b9e32a8e1a1cd208dd756ba.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон зайтун грузия
Ўзбекистон зайтун етиштиришда Грузия билан ҳамкорликни йўлга қўйди
Ўзбекистонда илк бор саноат усулида зайтун етиштириш бўйича амалий қадам ташланди.
ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Ўзбекистон зайтун етиштиришда Грузия билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. “Ўзбекистонда илк бор саноат усулида зайтун етиштириш бўйича амалий қадам ташланди”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, Миллий Марказ тизимидаги академик Маҳмуд Мирзаев номидаги Боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти томонидан Грузиянинг “Global Olive Corporation” компанияси билан имзоланган ҳамкорлик келишуви доирасида мамлакатга 4 200 туп “Гемлик” навли зайтун кўчатлари олиб келинди. Улар Бандихон илмий-тажриба станциясида экилди.
Мазкур лойиҳа Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида инновацион ёндашувларни кенгайтириш, халқаро тажриба алмашинуви асосида замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда зайтун етиштиришни йўлга қўйишга қаратилган.
Ҳамкорлик доирасида мутахассислар алмашинуви, зайтун плантацияларини самарали парваришлаш бўйича илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда маҳсулдорликни ошириш бўйича илғор тажрибаларни ўзлаштириш режалаштирилган.
Келгусида Ўзбекистонда зайтун майдонларини кенгайтириш, қайта ишлаш қувватларини ташкил этиш ва тармоқни комплекс ривожлантириш бўйича қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.