Трамп, янги ҳудудлар: Лавров Анталия дипломатик форумида нималар деди?
© РИА Новости / Алексей МайшевМинистр иностранных дел России Сергей Лавров на Анталийском дипломатическом форуме

© РИА Новости / Алексей Майшев
Oбуна бўлиш
Москва Вашингтон билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда, деди Лавров.
ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. АҚШ президенти Дональд Трамп Украина можаросини фақат унинг асосий сабабларини бартараф этиш орқали ҳал қилиш мумкинлигини тушунади, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Анталия дипломатик форумида.
“Муаммони ҳал қилиш ва барқарор тинчликка эришишнинг ягона йўли - бу асосий сабабларни (можаронинг - таҳр.) бартараф этишдир. Президент Трамп Украинани НАТОга жалб қилиш хато бўлганини қайта-қайта таъкидлаган биринчи ва ҳозирча деярли ягона Ғарб етакчиси бўлди. Ва бу биз кўп марта таъкидлаган асосий сабаблардан бири”, - деди Лавров.
Лавровнинг форумдаги асосий баёнотлари:
Киевнинг фикридан қатъи назар, янги ҳудудлар аҳолисининг ҳуқуқлари таъминланиши керак;
Москва Анқарага Украина Қуролли кучлари томонидан Россия энергетика объектларига мораторий бошланганидан бери берилган зарбалар рўйхатини тақдим этди;
Россиянинг Анталияда Украина билан алоқаси бўлмаган;
Украинани тартибга солиш шароитида Москва ҳудудлар муаммоси билан эмас, балки уларда яшовчи одамлар муаммоси билан шуғулланади;
Трамп Украинадаги можаронинг асл сабабларини бартараф этиш кераклигини тушунади;
Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатларда олдинга силжиш учун ҳар доим салоҳият мавжуд;
Россия ва АҚШ дипломатик ваколатхоналарни нормаллаштиришдан бошлаб икки томонлама муносабатларни муҳокама қилмоқда, шунингдек, Москва Вашингтон билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятини кўриб чиқмоқда;
хавфсизликни таъминлаш учун яратилган Евро-Атлантика тузилмалари муваффақиятсиз бўлди.