Россия ва АҚШнинг Ар-Риёддаги музокаралари қандай ўтди — Лавров жавоби

© Sputnik / Сергей Гунеев
/ Oбуна бўлиш
Россия ТИВ: Россия Қора денгиз ташаббусини мақбул шаклда янгилаш тарафдори.
ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Ар-Риёддаги музокараларда биринчи навбатда Қора денгизда хавфсиз юк ташиш масалалари муҳокама қилинди, деди Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров "Биринчи канал"га берган интервьюсида.
“У ерда (Россия президенти Владимир) Путин ва (АҚШ президенти Дональд) Трамп ўртасида келишиб олинганидек, биринчи навбатда, Қора денгизда хавфсиз юк ташиш масалалари муҳокама қилинди”, — деди Лавров.
Унинг сўзларига кўра, Россия Қора денгиз ташаббусини мақбул шаклда янгилаш тарафдори. Россия “Ғарб ўйинлари”дан жабр кўраётган Африка, Глобал Жануб ва Шарқидаги мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлигидан хавотирда.
Учрашувда Россия делегацияси Қора денгиз бўйича янги ташаббусда “ҳеч қандай ноаниқликлар бўлмаслигини” сўради.
“Бизнинг позициямиз оддий... Биз бу одамнинг (Владимир Зеленский – таҳр.) сўзини қабул қила олмаймиз. Биз ғалла бозори, ўғитлар бозори олдиндан айтиб бўладиган бўлишини истаймиз, шунда ҳеч ким бизни бу бозордан узоқлаштиришга ҳаракат қилмасин, бу нафақат адолатли рақобатда қонуний фойда олишни, балки Африка мамлакатларидаги озиқ-овқат хавфсизлиги билан боғлиқ вазиятдан хавотирдамиз”, — деди Россия ТИВ раҳбари.
Сергей Лавров, шунингдек, қуйидагиларни маълум қилди:
Украинадан Россия учун кафолатлар фақат АҚШнинг Зеленскийга берган буйруғи натижаси бўлиши мумкин;
АҚШ Россиядаги террористик ҳужумлар ва тинч аҳоли манзилларини ўққа тутишни тўхтатишга фақат Вашингтон ёрдам бериши мумкинлигини тушунади;
Европа давлатлари АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг Украинадаги можарони ҳал қилишнинг дастлабки параметрлари ҳақида гапираётган позициясига тўғридан-тўғри зид келади;
Европа давлатлари бўлмаганида, Украина анча олдин мағлуб бўлган бўларди, Лондон ва Париж Киевни қурол-яроғ билан таъминлашди етакчилик қилмоқда.