Сомонийлар меъморчилик дурдонаси: Бухоронинг қадимий гавҳари
Мақбара 892–943 йиллар оралиғида қурилган ва у Марказий Осиёдаги энг қадимги ислом архитектураси намунаси сифатида эътироф этилган. Ушбу меъморий обиданинг аҳамияти шундаки, исломда ёпиқ мақбаралар қурилишига рухсат берилмаган. Шу боис Сомонийлар мақбараси, эҳтимол, бундай меъморий услубдаги биринчи обидадир

Мақбаранинг шакли ва қурилишида зардуштлик давридаги олов ибодатхоналари анъаналари акс этган. Бу унинг исломгача бўлган маданий қатламлар билан узвий боғлиқлигини кўрсатади. Шу билан бирга, мақбарада янгича меъморий ечимлар ҳам бор — бу ечимлар кейинги асрларда Марказий Осиё меъморчилигининг ривожига замин яратган

"Ёруғлик тушиш бурчаги тўғри танланса, мақбаранинг ички қисми тепа бурчакларида арслон қиёфалари намоён бўлади"

Исмоил Сомоний мақбараси — IX асрда Бухорода барпо этилган меъморий ёдгорлик бўлиб, ўша даврдаги меъморчилик санъати ва бинокорлик техникасининг юксак даражада ривожланганини яққол намоён этади

Қабрхона вазифасини бажарган ушбу иншоотнинг ички тузилиши бир хонали квадрат шаклда бўлиб, у уч босқичли таркибга эга: биринчи босқич — тўрт бурчакли деворлар, иккинчиси — деворлардан гумбазга ўтиш қисми (саккизлик шаклида), ва учинчи босқич — гумбаз, яъни том қисми. Қурилишда асосан пишган ғишт, тош ва ёғочдан фойдаланилган

Сомонийлар мақбараси ўз тузилишида чуқурроқ космик тартибни кўрсатувчи кўплаб рамзларни бирлаштиради. Асосий мотив "квадрат ичидаги квадрат" бўлиб, уни "макрокосмос ва микрокосмоснинг бирлиги" сифатида талқин қилиш мумкин. Ички квадратдан ташқи томонга ҳаракат коинотнинг кенгайишини, қарама-қарши ҳаракат эса ички ва руҳий йўлни англатади

Х асрда Сомонийлар давлати ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Афғонистоннинг катта қисмида ҳукмронлик қилган

Мақбара 10 метрли квадрат шаклда бўлиб, жами тўрт томони ҳам очиқ. Ҳар бурчакда 3/4 шаклидаги колонналар ва 10 тадан арка билан безатилган ажурли аркадалар мавжуд

"Бу рамзий қабр – буюк ҳукмдор Исмоил Сомоний, унинг отаси ва набирасининг асл қабр мақбара тагида жойлашган

Баъзи манбаларга кўра, Сомонийлар мақбараси исломий эмас, балки аввалги Зардуштий ибодатхона – Қуёш маъбади негизида қурилган бўлиши мумкин. Бу назарияга кўра, бу маъбад кейинчалик исломий услубда қайта қурилган

Ташқи эшиклари мураккаб аркали рамкалар билан қурилган. Асосий безак — зич терилган ғиждувонча гиштлар ва терракота элементларидир

Ички қисмда бурчаклардаги аркалар залга саккиз бурчакли кўриниш беради. Колонналар устидаги фриз ва марказий гумбаз мақбарага ўзгача жозиба бахш этади. Қуёш нурларига қараб мақбаранинг ташқи кўриниши ўзгариб туради — бу унинг меъморий ечимларининг юксак даражада эканлигидан далолат беради

Сомонийлар сулоласи — араб бўлмаган илк мусулмон сулоласи сифатида тарихда муҳим ўрин эгаллайди.

Улар юз йилдан ортиқ давр мобайнида ҳукмронлик қилган бўлиб, ҳокимият мерос тариқасида отадан болага ўтиб борган

Сомонийлар ҳукмронлик қилган давр — IX-X асрларда ислом дини Сирдарё соҳилларига ва ундан шимолда жойлашган Еттисув ҳамда Шарқий Туркистон ҳудудларигача кириб борди.

Шунингдек, IX асрнинг биринчи ярмида Тошкент воҳаси аҳолиси ҳам ислом динини қабул қилган

1993 йили Сомонийлар мақбараси ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди